1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

«Эй Роббим, бу нима?»

20:00 / 02.01.2019 4319 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Ўлганидан кейин маййитнинг даражаси кўтарилади. Шунда у:

«Эй Роббим, бу нима?» дейди.

«Боланг сенга истиғфор айтди», дейилади».

Албатта, инсон ўлганидан кейин унинг ўзи амал қилиш имконидан маҳрум бўлади. У ҳеч нарса қила олмайдиган, кутиб туришдан бошқа нарсага ярамайдиган ҳолда бўлади. Аммо ўлганидан кейин бир кишининг даражаси кўтарилади. Бундан ўша банданинг ўзи ҳам ҳайрон. Қандай қилиб ўлимидан кейин унинг даражаси кўтарилиши мумкин? Бу ажабланиш уни Аллоҳ таолога савол беришга ундайди. У:

«Эй Роббим, бу нима?» дейди».

Унинг ажабланиб сўраган бу саволига жавобан:

«Боланг сенга истиғфор айтди», дейилади».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг бу гапларидан боланинг истиғфори – мағфират сўраши туфайли унинг вафот этиб кетган ота-онасининг охиратдаги даражаси кўтарилиши билиб олинади.

Шунинг учун ота-онасига уларнинг ўлимидан кейин яхшилик қилмоқчи, уларнинг ортидан савоб етказмоқчи ва охиратдаги мақомининг яхшиланиши, даражаси юқорилашини истаган фарзанд уларга мағфират сўраб, дуода бўлиши лозим.

Муҳаммад ибн Сирийндан ривоят қилинади:

«Бир кеча Абу Ҳурайранинг ҳузурида эдик. У: «Аллоҳим! Абу Ҳурайрани ва онамни мағфират қилгин ҳамда икковларига истиғфор айтганларни мағфират қилгин», деди».

Муҳаммад (ибн Сирийн): «Биз Абу Ҳурайранинг дуосига кириб қолайлик, деб унга ва онасига мағфират сўраб турамиз», деди».

Ушбу ривоятни келтиришдан мақсад вафот этиб кетган ота-онанинг орқасидан дуо қилиш яхши эканидир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ўзлари оналарига мағфират сўраб дуо қилишлари билан бирга, бошқалар ҳам уларга мағфират сўраб дуо қилишини таъминлашга чора излаган эканлар.

Ҳар бир мўмин-мусулмон фарзанд ўзи ота-онасига мағфират сўраб дуо қилиши билан бирга, бошқалардан ҳам уларнинг ҳаққига дуо қилишларини таъминловчи чоралар кўриши матлуб бўлади.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Халқимизда бир нақл бор.Дўстингни уйида соч тара, душманингникида тирноқ ол,.Бундан кўриниб турибдики, .тирноқ, биз учун азалазалдан ёмон ва файзсиз тушунча бўлиб давоми...

3771 11:10 / 21.08.2019
Имом Муслимдан ривоят қилинади .Оиша розияллоҳу анҳу айтадилар .Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида ёнбошлаб ётган эдилар, болдирлари очиқ давоми...

1106 08:00 / 31.10.2020
Ҳорисул Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар Аллоҳ таоло Яҳё ибн Закарийё алайҳимассаломни бешта калимага амал давоми...

3558 09:45 / 26.03.2019
Маҳмуд Халил Хусорий Мисрнинг дунёга машҳур қориларидан. Миср қишлоқларидан бирида туғилган, отаси бўйра тайёрлаб сотгани учун у Хусорий бўлиб кетган араблар давоми...

2719 09:20 / 30.08.2019