1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ажиб бир мўъжиза

15:10 / 28.12.2018 3939 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қаҳф сурасининг 25-оятида золим ҳоким истибдодидан иймонларини сақлаб қолиш учун бир қаҳфга-ғорга паноҳ тортиб кирган етти киши ҳақида шундай марҳамат қилади: «Улар ғорларида уч юз йил қолдилар ва бунга яна тўққиз йил қўшдилар». Қизиқ, бу етти асҳобул қаҳфнинг ғорда бўлган пайтлари нимага тўғридан-тўғри уч юз тўққиз йил деб айтилмасдан, тўққиз йил алоҳида илова қилиняпти?

Бундай тушунтириш тарзи илк қарашда бизга ғалати кўриниши мумкин. Аслида эса, катта мўъжиза бўлиб, инсон қўллаб турган қуёш ва ой ҳисоби (шамсий ва қамарий йиллар) орасидаги фарқни хато-камчиликсиз айнан ифодалайди.

Маълумки, қуёш йили еримизнинг қуёш атрофида айланишидан юзага келади ва ернинг маълум нуқтадан кетма-кет икки марта ўтиш муддати – 365,242217 қуёш куни бир қуёш йилини ташкил этади.

Ой йили эса, 354,367668 кундан иборатдирки, бу – ойнинг ер атрофида 12 марта айланиш муддатидир.

Ҳисоблаб чиқилса, қуёш ва ой йиллари орасида 10,874537 кунлик (11 кунга яқин) фарқ бор. Бунга кўра, 100 қуёш йили 103 ой йилига тўгри келади.

Агар 300 қуёш санасини ой санасига айлантирмоқчи бўлсангиз, оятда таъкидланганидек, бунга (300 қуёш йилига) яна 9 йилни қўшишингиз керак бўлади.

Мана сизга ўн тўрт аср аввал акс этган ва ҳозирги замонга ҳам ёруғлик таратиб турган Қуръон мўъжизаларидан яна бири.

Islom.uz порьали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида одамларга қурғоқчилик етди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

5927 07:00 / 17.02.2023
Али ибн Ҳусайн ибн Воқид отасидан ривоят қилади .Абу Муслим Иброҳим ибн Соиғ ўлдирилганидан кейин уни тушда кўргим келаверди. Бир куни у тушимга кирди. Ундан давоми...

1651 07:05 / 08.10.2019
Абдулазиз ибн Абу Рувод айтади .Бир гуруҳ ҳожилар Каъбага кириб келишди. Уларнинг орасида бир аёл ҳам бор эди. У тинмай .Роббимнинг байти қаерда, дер, ёнидагилар давоми...

2589 07:30 / 04.03.2019
658. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким Аллоҳдан сўрамаса, Аллоҳ унга ғазаб қилади,, дедилар,.Шарҳ Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан давоми...

7688 22:43 / 05.05.2017