1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Нафсни поклаш – саодатга элтувчи йўл

08:31 / 28.12.2018 3260 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони каримда зикр қилинган нафс ҳолатга қараб турли сифатларга эга бўлади.

1. Гоҳида «хотиржам нафс» бўлиши мумкин.

Аллоҳ таоло Фажр сурасида марҳамат қилади:

ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ

«Эй хотиржам нафс! Роббингга сен Ундан, У сендан рози бўлган ҳолда қайт! Бас, бандаларим ичига киргин! Ва жаннатимга киргин!» (27-30-оятлар).

Бундай нафс шаҳватлар ила курашда ғолиб бўлиб, сокинлик касб қилган нафсдир. Шунинг учун у «мутмаъинна» – «хотиржам нафс» деб аталади.

2. Гоҳида «маломатчи нафс» бўлиши мумкин.

Аллоҳ таоло Қийама марҳамат қилади:

ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ

«Ва маломатчи нафс билан қасам» (2-оят).

«Маломатчи нафс»дан мурод тақводор мўмин кишининг нафсидир. Чунки у ўз эгасини доимо маломат қилиб (тергаб) туради. Гуноҳ иш қилса, «Нима учун гуноҳ қилдинг? Аллоҳдан қўрқмайсанми? Охиратда нима деб жавоб берасан?» деб маломат қилади. Савоб иш қилса, «Бу оз-ку, кўпроқ қилсанг бўлмайдими? Қанча кўп савоб иш қилсанг, ўзингга фойда-ку», деб маломат қилади.

Тасаввуф мактабининг машҳур намояндаси Ҳасан Басрий: «Яхши одам доимо ўз нафсини маломат қилиб туради, фожир одам нафсини итоб қилмай юраверади», деганлар.

3. Гоҳида «ан-нафсул амморатул биссуъи» – «ёмонликка амр қилувчи нафс» бўлиши мумкин.

Аллоҳ таоло Юсуф сурасида марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ

«Ўзимни оқламайман. Албатта, нафс, агар Роббим раҳм қилмаса, ёмонликка ундовчидир. Албатта, Роббим ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир» (53-оят).

Демак, нафс турли ҳолатларда бўлиб туради. Унинг хотиржам, маломатчи ва ёмонликка буюрувчи ҳолати бор. Гуноҳ, нифоқ, кибр, васваса, ёлғон, ҳасад каби ёмонликлар туфайли нафс кирланади ва нуқсонга учрайди. Уни доимий равишда поклаб, ўстириб, яъни тарбиялаб туришга эҳтиёж бор.

Аввал ҳам айтиб ўтганимиздек, нафсни поклаш араб тилида «тазкиятун-нафс» деб аталади.

«Тазкия» сўзи луғатда поклаш деган маъно билан бирга, ўсиш маъносини ҳам англатади. Бундан «тазкиятун нафс»нинг маъноси нафсни поклаш ва ўстириш, яъни тарбиялаш экани англанади.

Руҳий тарбия устозларининг таърифига кўра, «тазкиятун-нафс» нафснинг турли дард ва офатлардан покланиши, унинг олий мақомларга эришиши ва гўзал сифатлар ила зийнатланишидир.

Нафсни поклашнинг шаръий воситалари, моҳияти ва самаралари бор. 

Аллоҳ таоло пайғамбарларига юклаган муҳим вазифалардан бири нафсни поклашдан иборат бўлган. Пайғамбарлар отаси бўлмиш Иброҳим алайҳиссаломнинг машҳур дуоларида ҳам бу ҳақиқат ўз аксини топган.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:

ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ

«Роббимиз, уларнинг ичига ўзларидан уларга оятларингни тиловат қилиб берадиган, уларга Китобни ва ҳикматни ўргатадиган, уларни поклайдиган Расул юбор. Албатта, Сен Ўзинг ўта иззатлисан, ўта ҳикматлисан» (129-оят).

Демак, «тазкиятун-нафс» Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бажаришлари лозим бўлган тўрт муҳим нарса – оятларни уммийларга тиловат қилиб бериш, уларга китобни таълим бериш, ҳикматни ўргатиш ва уларни поклашдан иборат бўлган.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:

ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ

«Шунингдек, ичингизга ўзингиздан, сизларга оятларимизни тиловат қиладиган, сизларни поклайдиган, сизларга Китобни, ҳикматни ва билмайдиган нарсаларингизни ўргатадиган Расул юбордик» (151-оят).

Аллоҳ таоло Аълаа сурасида марҳамат қилади:

ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ

«Дарҳақиқат, ким покланса, зафар топадир… ва Робби исмини зикр қилса ва намоз ўқиса» (14-15-оятлар).

Ҳа, охиратда ютуққа эришиш учун, катта оловга кириб куймаслик учун, ашаддий азобда қолмаслик учун ҳар бир банда бу дунёда куфрдан, ширкдан, нифоқдан ва турли гуноҳлардан покланиши, ҳар доим Роббини зикр қилиб, намоз ўқиши шарт. Ушбу оятдаги «покланиш» ва «зикр»дан сиз билан биз ўрганаётган ҳақиқат кўзда тутилган.

«Руҳий тарбия» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жамиятимиз ҳаёти, инсонлар ўртасида ўзаро ахборот алмашиш, маълумот олишда интернет тармоғининг аҳамияти кундан кунга ортиб бормоқда.Инсон саломатлиги у давоми...

1773 11:40 / 18.10.2019
Нақшбандия тариқатининг йирик намояндаларидан бири Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратларининг ўгитлариҚанчалик гўзал, олима, бойбадавлат бўлманг, эрингиз давоми...

2901 17:25 / 02.07.2019
Мана шу аканинг зиёратидан сўнг, каминада ҳам .тасуф,га қизиқиш ортиб, бу ҳақда вақтли матбуотдан маълумотларни излаш кал одамнинг бошидан тук қидиришдек давоми...

1053 14:30 / 27.12.2021
Иброҳимдан ривоят қилинади .Бир киши Зуҳайр ибн Нуъаймга .Эй Абу Абдураҳмон, сиз кимлардансиз, деди. У .Ислом неъмати билан неъматлантирилганларданман,, деб жавоб давоми...

1742 08:00 / 22.06.2020