1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Жума намозини тарк этишга одатланиш

17:40 / 27.12.2018 4293 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Эй мўминлар, қачон жума кунидаги намозга чорланса (яъни, азон айтилса), дарҳол Аллоҳнинг зикрига (яъни, жума намозини адо қилиш учун) шошиб боринглар ва олди-сотдини тарк қилинглар! Агар биладиган бўлсангизлар мана шу (яъни, Аллоҳнинг зикрига – жума намозини ўқишга шошилиш) ўзларингиз учун яхшироқдир» (Жума сураси, 9-оят).

Ҳафса (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Жумага бориш ҳар бир балоғатга етган кишига вожибдир» (Насоий ривояти).

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жумага бормайдиган кимсага қарата: «Бир кишига одамларга намоз ўқиб беришни буюриб, кейин жумага келмайдиган кишиларнинг уйларини ёқиб юборишни хоҳлардим», дедилар» (Муслим ривояти).

Абу Ҳурайра ва Ибн Умар розияллоҳу анҳулардан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ё одамлар жумани тарк этишдан тўхтайдилар ёки Аллоҳ уларнинг қалбини муҳрлаб қўяди. Сўнг улар ғофиллардан бўлиб қолурлар» (Муслим ривояти).

Абу Жаъд Замрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кимки бепарволик билан учта жумани тарк этса, Аллоҳ унинг қалбини муҳрлаб қўяди» (Термизий, Ибн Ҳузайма, Ибн Ҳиббон, Ҳоким ривояти).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтганларки: «Кимда-ким учта жумани тарк этса, Исломни орқасига улоқтирган бўлади» (Абу Яъло ривояти).

Аллоҳдан Ўзи суйган ва рози бўлган нарсаларга муваффақ қилишини сўраймиз. Албатта, У сахий, марҳаматли зотдир.

«Гуноҳи кабиралар» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло айтади.Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб ўша жойда абадий қолажак. Ва у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Аллоҳ давоми...

5048 20:10 / 25.04.2019
Исломда аёл аёлга шаҳват назари билан қараши, ўпиши ва бундан ҳам жирканчлиси бўлган жинсий алоқа қилиши мутлақо ҳаром. Бу турдаги гуноҳ ишни қилганларга ўзаро давоми...

6335 17:02 / 15.08.2020
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар қул қочса, унинг намози мақбул бўлмайди,, деганлар Муслим ривоят қилган.Бошқа бир ҳадиси шарифда .Қайси бир қул қочса, давоми...

2618 12:30 / 16.04.2019
Ўлим вақти бўлсада Абдуллоҳ ибн Муборак шунинг учун кулган эди.У ўлим вақти яқинлашганда йўлда эди. Қаттиқ бетоб бўлиб қолди. Деярли ўлишга яқин қолган эди. У ўзи давоми...

3307 18:48 / 02.01.2020