1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Қанчалар оз шукр қиласизлар-а!

11:59 / 27.12.2018 3472 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Сажда сурасида шундай марҳамат қилади:

ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ

«Сўнгра уни ростлади ва унинг ичига Ўз руҳидан пуфлади, сизларга қулоқ, кўзлар ва диллар пайдо қилди. Қанчалар оз шукр қиласизлар-а!» (9-оят).

Аллоҳ таоло инсонни ҳақир сувдан пайдо қилиб,

«Сўнгра уни ростлади...»

Онасининг қорнидаёқ ҳамма керакли аъзоларни бериб, мукаммал инсон ҳолига келтириб, ростлади.

«...ва унинг ичига Ўз руҳидан пуфлади».

Яъни жон киритди. Инсон учун бундан улуғ шараф бўлиши мумкин эмас. Яъни Аллоҳ таоло унинг ичига Ўз руҳидан жон пуфлади. Шунга қарамай, Аллоҳга куфр, ширк келтириб, осий бўлиб, гуноҳлар қилиб юрган инсонлар бор-а?!

«...сизларга қулоқ, кўзлар ва диллар пайдо қилди».

Бу нарсаларни инсонларга Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким бера билмайди. Дунёнинг ҳаммаси тўпланиб, қиёматгача уринса ҳам, бир одамга қулоғининг бир тарафини ясаб бера олмайди. Дунёнинг ҳаммаси тўпланиб, қиёматгача ҳаракат қилса ҳам, бир одамнинг кўзи ёки бир дона кипригини ярата олмайди.

«Қанчалар оз шукр қиласизлар-а!»

Аллоҳнинг неъматларига жуда оз шукр қиласизлар. Кўпроқ ношукр бўласизлар.

Ҳа, инсон ана шундай, ўта ношукр махлуқдир. Агар бирор табиб хоҳлаганича пул олиб, бир кишининг қулоғи ёки кўзидаги хасталикни даволашга сабабчи бўлса, у киши табибдан умрбод рози бўлиб ўтади. Аммо ўзини ҳам, ўша табибни ҳам яратган, унга кўз-қулоқ ва давони ҳам берган Аллоҳ таолога ношукрлик қилади. Ҳар бир инсон аввало, ўзига боқса, ўзидаги аъзоларини ўйласа, Аллоҳга иймони ва ихлоси ортади.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Аҳду паймонларини бузганлари учун уларни лаънатладик ва қалбларини қаттиқ қилдик. Улар давоми...

1505 19:00 / 07.11.2023
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади Бақара Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар. Айт .У кўнгилсиз нарсадир. Ҳайз чоғида аёллардан четда давоми...

2728 14:03 / 27.12.2019
.Эй Муҳаммад Ва улар тижорат ёки ўйинкулги кўрганларида, у томон ёпирилдилар ва сени тик ҳолда тарк этдилар. Сен .Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса давоми...

4963 10:04 / 26.01.2019
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади.Эй иймон келтирганлар Сизга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан на олдисотди, на ошнаоғайничилик ва на давоми...

2543 16:14 / 12.04.2020