1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев – Осиёнинг "Йил одами"

11:00 / 21.12.2018 2964 pdf Ўқиш режими + -

Штаб квартираси Сеулда жойлашган Осиё журналистлари ассоциацияси (ОЖА) Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни “2018 йил одами” деб эълон қилди.

Мамлакатимиз раҳбари сиёсий йўналиш бўйича ғолиб, деб эътироф этилди.

Ассоциация вакиллари таъкидлаганидек, Шавкат Мирзиёев 2016 йил декабрда Ўзбекистон Президенти лавозимига киришганидан то ҳозирги вақтгача инсон ҳуқуқларини таъминлаш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, очиқ сиёсат юритишда юксак натижа кўрсатиб келяпти.

“The Korea Times” хабарига кўра, Ўзбекистон раҳбари қўшни давлатлар билан фаол ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган ҳолда, Марказий Осиёда тинчлик-тотувликни асрашга катта ҳисса қўшмоқда.

Бошқа йўналишлар бўйича “LG Group” фахрий раиси Ку Бон Му, мисрлик таниқли кардиожарроҳ Маҳди Ҳабиб Ёқуб, футбол бўйича Вьетнам терма жамоаси мураббийи Пак Хан Со қайд этилди.

Ғолиблар номлари махсус ҳакамлар томонидан минтақанинг ҳар бир давлати вакиллари ва ассоциация аъзолари тавсиялари ҳамда баҳоларидан сўнг аниқланди. Хабар берилишича, тақдирлаш маросими 2019 йилнинг баҳорида ассоциация бош ассамблеясида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Islom.uz портали таҳририяти 

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойи арафасида, шу йилнинг 9 апрель куни Индонезиянинг Чианжур шаҳрида чиройли мусулмонлар ибодатхонаси очилди. Масжидга .Имом давоми...

1510 09:08 / 10.04.2021
58 ёшли Мамиш Челиктоз Мавлид кечасини ўтказиб, хуфтон намозига азон айта туриб омонатини топширди, дея хабар беради haber7.com сайти. Воқеа 19 ноябрь куни Туркиянинг давоми...

3680 14:30 / 20.11.2018
Россия Марказий банки Чеченистон пойтахти Грознийга асос солинганининг 200 йиллиги муносабати билан 3 рубллик юбилей тангасини чиқарди. Бу ҳақда Марказий банк давоми...

3749 09:53 / 07.09.2018
Аудиолар

120493 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42110 14:35 / 11.08.2021