1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Никоҳ тўйидаги келиннинг “саломи” жоизми?

18:00 / 15.12.2018 9122 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Ассалому алайкум, ҳурматли устоз. Ҳозирги тўйларда, келин куёвнинг яқинларига таъзим (салом) қилади. Бу жоизми? Унинг ҳукми қандай? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аслида, гап тўйларимизда бўладиган «келин салом» деб аталадиган маросим ҳақида бормоқда. Ўша маросимда келиннинг янги оиласи катталари билан таништирилади. Шунда келин уларга ўзига хос салом беради. Мазкур салом чоғида келиннинг эгилиши бор. Ана шу келиннинг эгилишини баъзи кишилар «ширк» дейишади. Яъни, Аллоҳни қўйиб куёвнинг отаси ёки бошқа қариндошларига ибодат қилиш дейишмоқда. Аслида бу маросим ибодат эмас, саломлашиш. Бундай пайтда ҳеч ким Аллоҳни қўйиб бандага ибодат қилишни хаёлига ҳам келтирмайди. Бу ерда агар келин салом пайтида намоздаги рукуъ миқдорида эгилиб юборса саломлашиш одобини бузган бўлади. Келин саломга қарши бўлаётганларга бир ҳадис таржимасини далил қилсам.

Имом Термизий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган эканлар: «Бир киши: «Ё Аллоҳнинг Расули! Биздан бир одам ўз биродари ёки дўстини учратиб қолади. Ўшанда унга инҳиноъ қиладими?» деди. «Йўқ», дедилар. «Уни қучоқлаб, ўпадими?» деди. «Йўқ», дедилар. «Қўл ушлашиб кўришадими?» деди. «Ҳа», дедилар». Ҳадисдаги «инҳиноъ» сўзини «эгилиш» деб таржима қилинганидан келин салом бергандаги эгилишни шу ҳадисга биноан мумкин эмас, деган хулоса чиқариш мумкин. Аммо эгилиш билан эгилишнинг фарқи бор. Уламоларимиз бу ҳадисдаги «инҳиноъ» намоздаги рукуъга ўхшаш эгилиш деганлар. Фақиҳлар жумҳури агар бир киши бошқа одамни Аллоҳни улуғлагандек, улуғлаш нияти ила унга намоздаги рукуъ даражасида эгилиб таъзим қилса ҳаром ишни қилган бўлади деганлар. Одамлар одатланиб қолган саломлашиш вақтида бошни эгиш ва энг оз рукуъ даражасига етмай эгилишда куфр ҳам, ҳаром ҳам йўқ.

Келин салом пайтида рукуъ даражасида эгилмасдан салом бериши лозим. Валлоҳу аълам.

“Зикр аҳлидан сўранг” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аҳли сунна вал жамоа ақийдасининг муҳим қисмларидан бири Пайғамбаримиз алайҳиссалом хабар берган қиёматнинг аломатларига Дажжол, Даббатуларз, Яъжуж ва давоми...

2822 15:05 / 26.08.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз саҳобаларини зоҳидлик асосида тарбиялаганлар. Уларнинг қалблари зоҳид қалб бўлишига катта эътибор берганлар.Жобир ибн давоми...

4132 13:40 / 16.06.2019
Бақоийдан ривоят қилинади .Ибн Аттор гўзал вафот топди. У доимо Аллоҳ таолони жаҳрий зикр қилар эди. Жаҳрий зикр қилишдан ожиз қолганида зикрларни ичида айтадиган давоми...

2250 08:15 / 07.06.2020
Абдулжаббор ибн Назр Суламий деди .Ҳассон ибн Абу Синон бир хонанинг олдидан ўтиб, .Бу қачон қурилган, деди. Сўнг ўзига келиб, .Қачон қурилган бўлса ҳам, сенга нима давоми...

1765 08:00 / 31.01.2021