1445 йил 15 шаввол | 2024 йил 24 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Унинг бу амалидан афзалроқ ишни ҳеч ким қила олмайди

08:41 / 17.12.2018 3793 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр», деб бир кунда юз марта айтса, ўнта қул озод қилган баробарида бўлибди. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кеч киргунича шайтондан омонда бўлади. Унинг бу амалидан афзалроқ ишни ҳеч ким қила олмайди. Фақат шу калималарни кўпроқ айтган киши ўзиб кетиши мумкин», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Нававийнинг “Ал-Азкор” китобидан 

Мавзуга оид мақолалар
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу айтадиларки, Расуллулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кимки Рамазонда Аллоҳни зикр қилса авф қилинади ва Ундан сўраса ноумид давоми...

4528 11:52 / 19.04.2023
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким кеч кирган пайтда .Розийту биллаҳи роббан ва бил Ислами дийнан ва би давоми...

5753 17:00 / 24.05.2022
Абу Малийҳ оталаридан ривоят қиладиларОталари бомдоднинг икки ракъат суннатини ўқиётганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бомдоднинг икки давоми...

3128 13:00 / 30.12.2019
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан то дунёдан сафар қилгунларига қадар ҳамроҳ бўлдим. У зот ухлайдиган давоми...

1240 14:25 / 06.06.2023
Аудиолар

120319 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41958 14:35 / 11.08.2021