1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

«Ким ўзини ўзи ўлдирса...»

18:09 / 13.12.2018 4878 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари. Ҳозирги кунда ёшлар ўртасида ўзини осиб ўлдириш ҳоллари учраб турибди. Бунинг сабаблари суриштирилганда, ўзини ўлдириш учун сабаб топиб бўлмайди. Кўпчилик, бу ҳолат касаллик оқибатида ёки ҳозирги вақтда кўпайиб кетган сеҳр-жоду оқибатида келиб чиқади, деб билишади. 

Бундай ҳолатда, яъни одам ҳақиқатдан ҳам шу сабаблар билан ўлса, у ҳаром ўлган ҳисобланадими? 

Жавобингиз учун раҳмат.

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ўзини ўзи ўлдириш Аллоҳнинг қазои қадарига норози бўлиш, Аллоҳ берган ҳаёт неъматига нонкўрлик қилиш, осийлик ва иродасизликдир. Ўзини ўзи ўлдириш мусулмонларга хос бўлмаган қўрқоқлик ва номардликдир.

Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзини ўзи ўлдирган одамга жаноза намози ўқимаганлари бу одамнинг қилган номаъқулчилиги учун муносиб жазо ҳамдир. Охиратда эса алоҳида жазолар бўлади.

Имом Бухорий Собит ибн аз-Заҳҳок розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:

«Набий алайҳиссалом: «Ким ўзини темир асбоб билан ўлдирса, жаҳаннам оташида ўша билан азобланади», деганлар».

Имом Бухорий Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир одамнинг жароҳати бор эди. У ўзини ўлдирди. Шунда Аллоҳ азза ва жалла: 

«Бандам Мендан аввал жони ҳақида ўзи шошқалоқлик қилди. Мен унга жаннатни ҳаром қилдим», деди», деганлар».

Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзини ўзи бўққан дўзахда ҳам бўғиб туради. Ўзига ўзи пичоқ урган дўзахда ҳам пичоқ уриб туради», деганлар».

Демак ўзини ўзи ўлдирган одамнинг дўзахга тушишига шубҳа йўқ.

Одамларга ўрнак бўлиш учун бу дунёда ҳам унга ўзгача муносабатда бўлинади.

Умар ибн Абдулазиз, Авзоий ва Имом Аҳмаднинг мазҳаблари бўйича ўзини ўзи ўлдирган одамга жаноза намози ўқилмайди. Валлоҳу аълам.

“Зикр аҳлидан сўранг” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
III бобФақиҳ Абу Лайс раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар .Баъзи инсонлар фатво беришни макруҳ санашди. Илм аҳлининг оммаси, агар фатво берувчи фатво беришга салоҳиятли давоми...

2190 12:30 / 19.03.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фатҳ йили Рамазонда жангчи саҳобаларга оғизларини очишга рухсат бердилар. Бундан мақсад душман билан тўқнаш келганда давоми...

3912 17:57 / 06.06.2017
Йўл кўпчиликка хизмат қиладиган тармоқлардан биридир. Ундан барча баробар фойдаланади. Йўлда инсон ҳам, ҳайвон ҳам, турли нақлиёт воситалари ҳам юради. Шунинг давоми...

2034 17:02 / 10.11.2018
Абу Абдураҳмон Бақий ибн Махлад Андалусий хозирги Испания 201276 ҳ.ж. У киши йигирма ёшида илм талабида Боғдодга пиёда сафар қилади. Унинг бу сафаридан мақсади, буюк давоми...

2588 11:00 / 25.06.2019