1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

«Сизларга ким оқин сувни келтирур?»

16:04 / 13.12.2018 2327 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Мулк сурасида шундай марҳамат қилади:

ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ

«Айт: «Айтинглар-чи, агар сувларингиз ерга сингиб кетса, сизларга ким оқин сувни келтирур?» (30-оят).

Аллоҳ таоло кофирларга Ўзининг фазлини эслатиб қўймоқда. Сув ҳар қадамда учрайдиган улуғ бир неъмат – ҳаёт манбаи. Усиз ҳаётни тасаввур қилиб бўлмайди. Биз эса бу неъматнинг қадрини билмаймиз, шукрини қилмаймиз. Оятда зикр қилинганидек, Аллоҳ таоло сувни ерга сингдириб юборса, нима бўлади? Ҳамма нарса ҳалок бўлади. Айниқса, ҳозирги пайтда сувнинг камайиши оқибатида ҳосил бўлаётган муаммолар кўпайиб бораётган бир даврда бу ҳақиқатни тўғри тушунмоқ лозим. Мазкур оят нозил бўлганда, мушрикларнинг раҳбарларидан бири «Чўқмор билан келтиради», – деган экан. Шу заҳоти Аллоҳ таоло унинг кўзининг сувини кетказиб, кўр қилиб қўйган экан.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида марҳамат қиладиларки: «Албатта, Аллоҳнинг Китобида бир сура бор, унинг оятлари ўттизта холос, кишига қиёмат куни шафоат қилади. Уни дўзахдан чиқариб, жаннатга киритади. У Таборак сурасидир».

Бошқа бир ҳадиси шарифда эса: «Маййит қабрга қўйилгандан сўнг (азоб фаришталари) оёқлари тарафдан келсалар, оёқлар: «Сизнинг бунинг олдига келишингизга йўл йўқ, чунки у биз билан туриб, тунги намозда Мулк сурасини ўқирди», – дейдилар. Агар бош тарафдан келсалар, тили: «Сизнинг бунинг олдига келишингизга йўл йўқ. Чунки у мен билан Мулк сурасини ўқирди», – дейди», – дейилган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яна шундай деганлар: «Мулк сураси ҳар бир мўминнинг қалбида бўлишини хоҳлардим».

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминларга марҳамат кўрсатди ичларига ўзларидан уларга Аллоҳнинг оятларини давоми...

4448 19:00 / 28.06.2022
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади Мушрикаларни иймон келтирмагунларича никоҳингизга олманг. Шубҳасиз, мўмина чўри давоми...

2774 13:05 / 27.11.2019
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Эй иймон келтирганлар Агар куфр келтирганларга итоат қилсангиз, орқангизга қайтарурлар. Бас, зиён давоми...

2870 19:00 / 18.01.2022
.Ким зулмидан кейин тавба этса ва ислоҳ қилса, Аллоҳ албатта тавбасини қабул қиладир. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир, Моида сураси, давоми...

990 19:00 / 19.09.2023