1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Келинликка номзоднинг ҳуқуқ ва одоблари

10:23 / 13.12.2018 4933 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Келинликка номзод шахснинг ҳам ўзига яраша ҳуқуқлари ва одоблари мавжуд.

1. Келинликка номзод шахс ўзини хушрўй кўрсатиш учун зийнатланишга ҳақли.

Уламоларимиз бунга мисол қилиб, Субайҳа бинти Ҳорис розияллоҳу анҳонинг ҳадисини келтиришади. Унда «Қачонки нифосдан покланганда, совчилар учун зийнатланди» деган жумла бор. Бошқа бир ривоятда: «...сурма суртиб, хино қўйиб тайёрланди», дейилган.

2. Келинликка номзод шахс куёвликка номзодни кўришга ҳақли.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Муғийра розияллоҳу анҳунинг ҳадисидаги: «Унга назар сол, чунки бундай қилиш иккингиз орангизда бардавомликка керакдир», деганлари келинликка номзодга ҳам тегишли.

3. Келинликка номзод шахс куёвликка номзод билан суҳбатлашишга ҳақли. Бу – табиий ҳолат. Кўришгандан кейин, оила қуриш нияти бўлгандан кейин, ўртада суҳбат бўлиши турган гап.

4. Келинликка номзод шахс муайян эркакни ёқтириш ва унга никоҳланиш истагини билдиришга ҳақли.

قَالَتْ أُمُّ سَلَمَةَ وَلَدَتْ سُبَيْعَةُ الْأَسْلَمِيَّةُ بَعْدَ وَفَاةِ زَوْجِهَا بِنِصْفِ شَهْرٍ، فَخَطَبَهَا رَجُلَانِ أَحَدُهُمَا شَابٌّ وَالْآخَرُ كَهْلٌ، فَحَطَّتْ إِلَى الشَّابِّ، فَقَالَ الشَّيْخُ: لَمْ تَحِلِّي بَعْدُ، وَكَانَ أَهْلُهَا غَيَبًا وَرَجَا إِذَا جَاءَ أَهْلُهَا أَنْ يُؤْثِرُوهُ بِهَا، فَجَاءَتْ رَسُولَ اللهِ r، فَقَالَ: قَدْ حَلَلْتِ فَانْكِحِي مَنْ شِئْتِ. رَوَاهُ مَالِكٌ.

«Умму Салама айтадилар:

«Субайҳа Асламия эрининг вафотидан ярим ой ўтиб туғди. Унга икки киши совчи қўйди. Улардан бири ёш, бошқаси қари эди. У ёшига мойил бўлди. Чол:

«Ҳали ҳалол бўлганинг йўқ», – деди. Аёлнинг аҳли ғойиб эди. Чол аёлнинг аҳли келганда уни ўзига беришларидан умидвор бўлди. Аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борди. Бас, у зот:

«Сен ҳалол бўлдинг. Кимни истасанг, ўшанга никоҳлан», – дедилар».

Молик ривоят қилган.

3. Икки тараф риоя қилиши лозим нарсалар.

Келинлик ва куёвликка номзодлар никоҳдан олдинги учрашув ва бошқа муносабатларда риоя қилишлари лозим бўлган нарсалар қуйидагилардан иборат:

1. Икковлари бир-бирларига номаҳрам эканликларини унутмасликлари зарур.

Чунки асли маҳрам бўлмаган икки жинсдаги шахснинг никоҳдан бошқа нарса маҳрам қила олмайди, жумладан, совчилик қилиш ва унаштириш ҳам.

2. Икковлари учрашмоқчи бўлсалар, фақат маҳрамларининг иштирокида учрашишлари шарт.

3. Икковлари учрашганда қўл бериб кўришишлари мутлақо мумкин эмас.

4. Никоҳдан олдин икковлари холи қолишлари мутлақо мумкин эмас.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Табиийки, оилавий ҳаётда турли ҳолатлар содир бўлиб туради, шу жумладан, эрхотин ўртасида келишмовчиликлар ҳам чиқиши мумкин. Шошқалоқлик, тез аччиқланиш, давоми...

2810 09:00 / 15.03.2023
.Fусл, сўзи луғатда бирор нарсанинг устидан сув оқизишни англатади.Шариатда эса, Аллоҳ таолога қурбат ниятида баданнинг ҳаммасига сув оқизишга .ғусл, деб давоми...

6151 17:00 / 26.03.2019
Янги туғилган боланинг танглайини кўтариш ҳар бир отаонанинг бурчи ва болаларнинг ҳаққидир.Кўпчилик саҳобалар ўзларининг янги туғилган фарзандларини давоми...

4993 13:05 / 30.11.2019
Совчилик ишлари, юқорида зикр қилинганидек, доимо енгил кўчавермайди. Баъзи ҳолатларда бир оиланинг ўзининг ичида ҳам фикр ва рағбатлар тўқнашиб қолиши рўй давоми...

6091 14:30 / 22.12.2018