1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий Усмонхон Алимов Халқаро мусулмонлар форумида иштирок этади

08:30 / 10.12.2018 1953 pdf Ўқиш режими + -

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Парижда бўлиб ўтадиган Халқаро мусулмонлар форумида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар берди.

Халқаро мусулмонлар форуми ҳар йили дунёнинг етакчи мамлакатлари пойтахтларида кўп йиллардан буён ўтказиб келинади. Хусусан, 2014 йилда Россия Федерациясининг Москва шаҳрида, 2015 йилда Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида, 2016 йилда Франциянинг Париж шаҳрида, 2017 йилда эса Хельсинкида ўтказилган.

Ушбу йирик тадбир Халқаро мусулмонлар форуми котибияти, Россия мусулмонлари диний идораси, Россия муфтийлар кенгаши, Москва Ислом институти, Финляндия мусулмон ташкилотлари тармоғи ва Бутунжаҳон мазҳабларни яқинлаштириш форуми томонидан ташкил этилди. Шунингдек, Буюк Британия мусулмонлар кенгаши, Италиянинг динлараро ва маданиятлараро таълим фонди томонидан қўллаб-қувватланган.


Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Гамбург Ислом маркази 2022 йилнинг биринчи чорагида аёллар учун онлайн Қуръон дарсларини ўтказишини маълум қилди.Маълумотларга кўра, бу курслар орасида Қуръон давоми...

1373 12:14 / 05.01.2022
Айни вақтда Маккаи мукаррамадаги Арофот водийсида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қурбон ҳайити муносабати давоми...

1246 17:30 / 08.07.2022
Қозоғистон Президенти ҚасимЖомарт Тоқаев мамлакатимизга ташрифи доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Тошкент шаҳридаги шайх давоми...

905 11:59 / 22.12.2022
Бугун, 16 июнь куни Халқаро ислом академиясида Муфтий Бобохоновлар сулоласи шахсий кутубхонасида сақланаётган ёзма ва босма асарлар, тарихий ҳужжат ва давоми...

1223 19:55 / 16.06.2022
Аудиолар

120859 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42426 14:35 / 11.08.2021