1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Истиғфорнинг фойдаси

09:00 / 08.10.2020 5879 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал сафарлардан бирида қоронғи тушгач, бир қишлоқда тўхтадилар. Тунаш учун масжиддан бошқа жой топа олмагач, у ерга кириб, энди ётмоқчи бўлган эдилар, ўша атрофда айланиб юрган бир соқчи у кишини кўриб қолиб, масжиддан чиқариб юбормоқчи бўлди. Имом Аҳмад соқчига ҳар қанча тушунтирсалар ҳам фойдаси бўлмади. Охири Имом Аҳмад соқчига: “Ҳеч бўлмаса масжиднинг остонасида ётай!” дедилар. Лекин соқчи барибир масжидда қолишга рухсат бермади.

Имом Аҳмад жуда виқорли киши эдилар. У кишини кўрган одамни ҳайбатлари босарди. Ўша маҳаллада нон сотиб юрадиган бир нонвой узоқдан у зотни кўриб қолди. Қараса, бояги соқчи имомни масжиддан судраб олиб чиқяпти. У дарҳол бориб, имомдан ўз уйида тунашни илтимос қилди. Имом Аҳмад рози бўлдилар, нонвой у кишини чиройли иззат-икром билан меҳмон қилди.

Кейин нонвой хамир қора бошлади. У ҳар гал хамирни муштлаётганда истиғфор айтар, нонни зувала қилишда ҳам, уни тандирга ёпишда ва ундан узиб олишда ҳам истиғфорни тўхтатмас экан. Орадан анча вақт ўтгач, бу ҳолни кузатиб ўтирган имом Аҳмад нонвойдан бунчалик кўп истиғфор айтишининг сабабини сўрадилар. Нонвой ҳар бир ишда истиғфор айтишга одатланиб қолганини айтди. “Истиғфорнинг фойдасини кўрдингми?” деб сўрадилар. Нонвой: “Ҳа, Аллоҳга қасамки, нима деб дуо қилсам, барчаси ижобат бўлди. Фақат биргина дуоим ижобат бўлмади”, деб жавоб берди. “Нима экан ўша дуоинг”, деб сўрабдилар имом. “Имом Аҳмад ибн Ҳанбални кўриш”, деб жавоб берди нонвой. Шунда имом Аҳмад: “Мен Аҳмад ибн Ҳанбалман. Демак, Аллоҳ таоло сени дуоингни ижобат қилиши, орзуингни рўёбга чиқариши учун соқчи мени масжиддан судраб чиқарган экан-да!” дедилар.


“Солиҳлар гулшани” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Британиялик тадқиқотчилар томонидан тиббиётга оид янги тадқиқот ўтказилди. Унга кўра, кунига ярим литр сут ичиш кишини қандли диабет, юрак касалликлари ва ичак давоми...

1878 15:09 / 28.08.2020
Суфён ибн Уяйна айтади .Муҳаммад ибн Мункадир Кўфада Муҳаммад ибн Савқаникига келди. Уни эшакка миндириб кетаётиб, қуйидагиларни сўради .Эй Абу Абдуллоҳ, сиз учун давоми...

1398 07:05 / 26.09.2019
Унга нисбатан қандай муносабатда бўлиш керак Бу ва бунга ўхшаш саволларга тўғри жавоб олиш ҳам тасаввуф оламида катта аҳамият касб этади. Аҳли тасаввуф давоми...

6235 11:00 / 08.08.2022
Мунофиқ кофирдан ҳам хатарли бўлиб, унинг зарари кофирникидан кўра хавфлироқдир. Шунинг учун охиратда унинг азоби кофирникидан кўра қаттиқроқ бўлади. Қуръони давоми...

3624 14:52 / 28.04.2017