1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Умр – ўткинчи, хотира – абадий

09:31 / 03.12.2018 2506 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 2 декабрь куни Тошкент вилояти Паркент туманидаги Паркент тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “Умр – ўткинчи, хотира – абадий” шиори остида коллеж ва мактаб ўқувчилари орасида математика фанидан V очиқ олимпиадаси бўлиб ўтди. Мазкур олимпиада фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг хотираларига бағишлаб ўтказилди.

Тадбирда халқ таълими соҳаси вакиллари, математика фани ўқитувчилари, коллеж ва мактаблар ўқувчилари ҳамда экспертлар иштирок этишди.

Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир ҳамда Исмоил Муҳаммад Содиқ олимпиада меҳмонлари бўлишди.

Олимпиада шартлари бошланишидан аввал, тадбирда сўз олганлар математика фанининг тарихи, ривожланиш босқичлари ва истиқболлари, ушбу фанни самарали ўқитишнинг замонавий ва илғор услублари, ёш математикларнинг имкониятлари, ютуқ ва камчиликлари, математикани ўрганишнинг сир-асрорлари, унинг муҳим ва қизиқарли жиҳатларига тўхталиб ўтишди.

Қизиқарли ва таассуротларга бой баҳсда Тошкент вилоятидан 67 та коллеж ва 56 та мактабдан ўқувчилар иштирок этишиб, математика фанидан ўз билимларини синашди.

– Математика кўплаб соҳаларда, жумладан, инсоннинг кундалик турмушида доим керак бўладиган муҳим фандир, – дейди Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир. – Ушбу тадбирда ўқувчиларнинг фаол иштирок этаётганини кўриб, Ўзбекистон ёшларининг билимга чанқоқ, интеллектуал салоҳияти юқори эканига яна бир карра ишонч ҳосил қилдик.

– Математикани ўрганиш, турли масалаларни ечиш жону дилим, – дейди олимпиада ғолиби Баҳодир Пардабоев. – Олимпиадада қизиқарли машқлар, викториналарда иштирок этиб, математика фани бўйича ўз билимимни янада ошириш имконига эга бўлдим.

Тадбир сўнггида ғолибларга диплом ҳамда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг асарлари топширилди.


Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу тадбир 2019 йилнинг 9ndash14 март кунлари бўлиб ўтади. Унда 29 та Ислом ва Европа давлатларидан жами 30 нафар иштирокчи қатнашади, деб хабар беради El Ray ахборот давоми...

1422 08:45 / 19.02.2019
Бугун, 3 март куни .Китобхонлик мактаби, лойиҳасининг навбатдаги сони бўлиб ўтади. Лойиҳанинг ушбу сонида устоз, Ислом олими, Абдулҳамид Муҳаммад Турсуннинг давоми...

1524 09:17 / 03.03.2022
Иршоднинг Саудия бюроси Масжидул Ҳарам масжидида Қуръон ёдлаш бўйича ёзги курсни рўйхатдан ўтказиш бошланганлигини маълум қилди. Бу ҳақда sabk интернетгазетаси давоми...

1897 10:30 / 29.05.2021
Франциялик футболчи Пол Погба инстаграм саҳифасидаги изоҳи учун мухлислар томонидан исломофобик муносабатга учради. Шундан сўнг у ижтимоий тармоқдаги изоҳини давоми...

3515 11:51 / 27.01.2022
Аудиолар

121499 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42989 14:35 / 11.08.2021