1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Бизни ётган жойимиздан ким қўзғатди?!

10:03 / 28.11.2018 2862 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Ёсин сурасида шундай марҳамат қилади:

ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭﯮﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ

«Улар: «Воҳ, шўримиз қурисин! Бизни ётган жойимиздан ким қўзғатди?! Бу Роҳман ваъда қилган ва (юборилган) расуллар тасдиқлаган нарса-ку?!» – дерлар (52-оят).

Бошларига тушганда кўзлари очилиб, ҳушлари жойига келади. Исрофил алайҳиссалом дудга иккинчи бор пуфлаганидан кейин қабрларидан шошилиб чиққан кофирлар ҳайрон бўлиб:

«Воҳ, шўримиз қурисин! Бизни ётган жойимиздан ким қўзғатди?!»

Ўлиб, кўмилиб ётган жойимиздан ким чиқарди?!» – дейдилар. Бир оздан сўнг гап нимада эканини фаҳмлаб етиб:

«Бу Роҳман ваъда қилган... нарса-ку!» – дейдилар.

Аллоҳ бизга ўлгандан сўнг тирилиб, қабрдан чиқишни ваъда қилган эди. Бу худди шунинг ўзи-ку!

«...ва (юборилган) расуллар тасдиқлаган нарса-ку?!» – дерлар».

«Бизга келган пайғамбарлар ҳам ўлгандан кейин тирилиш ҳақ эканини айтган эдилар, бу ишлар ўшанинг ўзгинаси-ку», – дейдилар.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Ҳар бир умматга, уларга ризқ қилиб берган чорва ҳайвонлари узра Аллоҳнинг исмини зикр қилишлари учун, давоми...

6744 11:00 / 12.06.2023
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади.Уларнинг ҳидояти сенинг зиммангда эмас. Лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишини ҳидоят қиладир. Нимаики яхшиликни давоми...

2917 19:30 / 19.07.2020
Аллоҳ таоло Мулк сурасида марҳамат қилади .У ўлим ва ҳаётни сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканингизни синаш учун яратди. У ўта иззатлидир, ўта давоми...

3303 15:09 / 05.11.2018
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади.Муҳаммад ҳам бир Расул, холос. Ундан олдин ҳам расуллар ўтган. Агар у ўлса ёки қатл қилинса, орқангизга давоми...

2821 17:00 / 04.01.2022