1445 йил 8 зулқаъда | 2024 йил 16 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Эрдоған: Ҳаётимиз суннатлар билан гўзалдир

11:34 / 19.11.2018 2804 pdf Ўқиш режими + -

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуғон 17 ноябрь куни Истанбул шаҳрида бошланган мавлуд ҳафталигининг очилиш маросимида иштирок этди, деб хабар беради akparti.org.tr сайтида.

Ҳаётимиз Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари билан янада гўзалдир. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларининг ҳар лаҳзасини, ҳар саҳифсини диққат билан ўрганиб, ҳаётимизга  татбиқ қилишимиз лозим, деди Туркия Президенти.

Шунингдек, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганиш унга эътиборли бўлишимиз ёшларимиз ва келажак авлод тарбияси учун аҳамиятли эканини такидлади. У Зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари нафақат мусулмонлар балки инсоният учун ҳидоят минораси бўлиб, набавий сийратсиз ислом боқий бўла олмаслигини ҳам эслатиб ўтган. Ўз навбатида мўмин кишининг дини билан муносабати унинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари ва ҳаётлари билан кучли боғланган бўлишини алоҳида таъкидлаган.

Сўзининг охирида Дин ишлари бошқармасини ушбу тадбирни чиройли тарзда ташкиллаштиргани ҳамда барча уммати Муҳаммадияни муборак мавлуд ойнинг муносабати билан яна бир бор қутлади.


Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Nottingham шаҳридаги мусулмонларнинг ислом маданияти фестивали шаҳарнинг форрест майдончаси ҳудудида бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда iqna хабар беради.Ушбу маросим Керимий давоми...

1350 14:30 / 22.07.2019
Рабиул аввал ойи мўминмусулмонлар учун ўзгача севимли ойдир. Зеро, бу ойда оламлар саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топганлар. Бу ойда давоми...

1993 13:49 / 26.10.2019
Хабарингиз бор ўтган йили Янги Зеландияда икки масжидга қилинган ҳужум оқибатида 51 мусулмон ҳалок бўлган эди. Айтиб ўтиш лозимки, машъум воқеадан сўнг давлатнинг давоми...

2306 11:30 / 17.07.2019
Германиянинг Лейпзиг университети тадқиқотчилари томонидан олиб борилган изланишлар натижасида исломофобия мусулмонлар жуда ҳам озчиликни ташкил этадиган давоми...

2702 08:45 / 31.01.2019
Аудиолар

121416 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42915 14:35 / 11.08.2021