1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Юксак мартаба

12:08 / 17.11.2018 2378 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Қиёмат куни мартабаларига пайғамбар ва шаҳидлар ҳам ҳавас қиладиган ва Аллоҳ даргоҳида нурли минбарлар устидаги жойлари билан таниладиган кишиларнинг хабарини берайинми?” – деб марҳамат қилдилар.

– Улар кимлар, ё Расулуллоҳ? – деб сўрашди асҳоби киромлар.

Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

– Аллоҳнинг қулларини Аллоҳга ва Аллоҳ таолони Унинг қулларига севдириш учун интилган ва ер юзида зиммаларига иршод вазифаси юкланган олимлардир.

– Ё Расулуллоҳ! Аллоҳни Аллоҳнинг қулларига севдирмоқ тушунарли. Бироқ Аллоҳнинг қулларини Аллоҳга севдириш қандай бўлади? – деб сўрадим.

– Уларни Аллоҳ севган нарсаларга ташвиқ этишади ва Аллоҳ ёмон кўрган нарсалардан қайтаришади. Улар бунга қулоқ осиб, амал қилишса, Аллоҳ уларни севади, – деб марҳамат қилдилар Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам.


“Қалбимизнинг нури” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу замонида тақводор, намозини доимо масжидда жамоат билан ўқийдиган бир йигит бор эди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу уни ниҳоятда давоми...

5757 08:06 / 07.11.2018
Cалафи солиҳ ndash улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш

2783 16:23 / 22.09.2017
Илмнинг асосларидан бири шуки, табиий ҳақиқатлар ўзгармасдир. Ишончли далил билан собит бўлган ҳақиқат барча вақтларда ҳақиқатлигича қолаверади. Бу нарса давоми...

1574 16:00 / 24.07.2019
Бир туп дарахт бизга байъат ва сулҳ ҳақида ҳикоя қилиб беради.Араб жазирасида довдарахт кам. Мен ана шу дарахтларнинг бириман. Менинг остимда тарихий бир воқеа давоми...

3438 16:20 / 26.02.2021