1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Немис ОАВ: Германияда қанча мусулмон яшаши аниқ эмас

18:41 / 16.11.2018 2189 pdf Ўқиш режими + -

Гап шундаки, бугунги кунда Германияда қанча мусулмон яшаши тўғрисида бир нечта аниқ маълумотлар айтилмоқда. Бу ҳақда маълумот берган Zeit-Online газетасининг маълум қилишича, ижтимоий жиҳатдан муҳим бўлган бу масалада аниқ статистика мавжуд эмас. Нашр аввалроқ Германия канцлери Ангела Меркель мамлакатдаги мусулмонларнинг умумий сонини 4 млн.дан 4.5 млн.гача деб айтганини ёзади. Бу тахминан Германия аҳолисининг  5,5 фоизини ташкил этади. Лекин “Германия учун альтернатив” партияси мусулмонлар сонини 5 млн. деб маълум қилган ва бу рақам мунтазам равишда ошиб боришини ҳам эслатиб ўтади. Консерватив руҳдаги Tichys Einblick журнали эса 6-8 млн. атрофида, деб ёзади.  Энг қизиғи, 2014 йилда Ipsos институти томонидан ўтказилган ижтимоий сўровларда Германияда яшайдиган мусулмонларнинг умумий сони 16 млн. нафар деб айтилган. Бу мамлакатдаги жами аҳолининг тахминан 19 фоизини ташкил этади.


Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Hilol Nashr, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси Тошкент ислом институтининг .Таҳфизул Қуръон, кафедраси ўқитувчиси Жаҳонгир қори Рўзиевнинг қайнотаси, давоми...

1780 20:47 / 10.08.2020
El Destur янгиликларига кўра, Рамазон ойи арафасида Мисрнинг турли шаҳарлари нур ва қувончга тўлди ва мамлакат мусулмонлари бу ойни ўзгача ҳолатда кутиб олишга давоми...

1805 15:01 / 13.04.2021
Ниқоб тақишга, ҳароратни текширишга ва чекланган миқдордаги масжидларга боришга мажбур бўлган Aмерика Қўшма Штатларидаги мусулмонлар Рамазон ойида масжидда давоми...

1465 12:00 / 30.04.2021
Франциялик футболчи Пол Погба инстаграм саҳифасидаги изоҳи учун мухлислар томонидан исломофобик муносабатга учради. Шундан сўнг у ижтимоий тармоқдаги изоҳини давоми...

3503 11:51 / 27.01.2022
Аудиолар

120696 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42272 14:35 / 11.08.2021