1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Хотиржамликнинг сири

14:00 / 05.07.2022 5049 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Забя розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

“Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу вафотларидан сал олдин хасталаниб қолдилар. Беморни кўришга келган Усмон розияллоҳу анҳу ундан сўрадилар:

– Сени нима безовта қиляпти?”

– Гуноҳларим.

– Кўнглинг нимани тусамоқда?

– Раббимнинг раҳматини.

– Сенга бир табиб чақирайми?

– Аслида мени хаста қилган Табибдир.

– Сенга бир оз маош ёзишимга рухсат берасанми?

– Маошга асло эҳтиёжим йўқ.

– Ҳеч бўлмаса, кейин қизларингга берилади-ку!

Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу:

– Сен қизларимни камбағалликдан қийналишади, дея хавотирдамисан? Мен уларга ҳар кеча Воқеа сурасини ўқишни тайинлаганман. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар оқшом Воқеа сурасини ўқиган киши ҳеч қачон тирикчилик заҳматини чекмайди”, деб марҳамат қилганларини эшитган эдим, – деди”.

 

“Қалбимизнинг нури” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Мухаллад ибн Ҳусайн айтади .Басрада Шаддод деган киши бор эди. У мохов касаллигига йўлиқиб, оёқлари кесилди. Ҳасан Басрийнинг бир неча шогирдлари уни кўргани давоми...

1545 08:30 / 21.06.2020
. ,. .Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қайси бир мўмин жума куни ёки жума кечасида ўлса, Аллоҳ давоми...

2833 11:40 / 13.12.2019
Ғутойф ибн алҲорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир киши бемор ётган Абу Убайда ибн Жарроҳнинг олдига кириб.Кечаси амирнинг ажри қандай бўлди, деди. давоми...

5088 09:10 / 19.08.2019
Мусо алайҳиссаломнинг даврида Бану Исроилга қаҳатчилик келди. Одамлар Мусо алайҳиссаломнинг олдига бориб, .Калимуллоҳ, Роббингизга дуо қилинг, ёмғир ёғдирсин,, давоми...

2825 08:04 / 17.09.2020