1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Тижоратчи аёллар

08:30 / 15.11.2018 3483 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Савол: Ҳозирда кўп аёлларимиз тижорат қилишади. Улар орасида эрининг рухсатисиз бу ишни қиладиганлар ҳам бор. Аёлларнинг ҳафталаб бошқа юртга кетишлари, маҳрамсиз мусофир бўлиб юришларига Ислом дини нима дейди?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Албатта, Ислом динида аёл киши эъзозланган. Доим эҳтиромда бўлиши, ўзининг аёллик латофатини кетказмаслиги учун аёлларга кўпгина имтиёзлар берилган. Шулардан бири – аёл кишининг нафақаси, барча-барча таъминоти – озиқ-овқат бўлсин, кийим-кечак бўлсин, турар жой бўлсин, таълим олиш, даволаниш, дам олиш ва бошқа нарсаларга кетадиган сарф-харажатлар бўлсин, барчаси эркакларнинг зиммасига юклатилган. Аёллар нафақа учун бирор нарса топишга буюрилмаганлар, бу уларнинг иши эмас. Улар буни эркаклардан талаб қилиш ҳаққига эгалар. Шунинг учун аёлларда тижорат қилиш мажбурияти йўқ. Энди ўша шариат рухсат бермаган ишни қилса, бунинг устига, уни эрининг рухсатисиз қилса, гуноҳ бўлиши турган гап. Бу гуноҳларга яна ҳафталаб бошқа юртларга маҳрамсиз кетиб қолиш гуноҳи ҳам қўшилиши мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирган аёл киши учун уч кундан ортиқ маҳрамсиз чиқиши мумкин эмас – ҳаром», деганлар. Демак, маҳрамсиз аёл кишининг сафарга чиқиши мутлақо мумкин эмас, бу нарсаларни яхши ўйлаб, тушуниб олиш керак. Ҳозирги кунда аёлларнинг турли юртларга кетиб қолишлари, тижоратдан бошқа, ҳаром ишларни қилишлари катта бир мусибатга айланиб қолган. Мана шу мусибатнинг пайдо бўлишига, шундай ноқулай ҳолатларнинг бўлиб туришига, асосан эркаклар айбдор. Агар эркаклар ўз қизини, синглисини, опасини, хотинини, онасини нафақаси билан таъминлаб, барча нарсаларини муҳайё қилиб, уларнинг муаззаза, мукаррама бўлиб яшаб боришларини таъминлаганларида ва яхши бир раҳбар сифатида аёлларининг беҳуда сафарларга чиқишларига йўл қўймаганларида, балки унинг йўлига тўсиқ бўлганларида, мана шу нарсалар бўлмас эди. Бу ерда, демак, аёллар эрлари уларни нафақа билан таъминлай олмаганликлари учун ҳам шундай ношаръий сафарларга чиқишга, пул топишга уринаётган бўлишлари мумкин. Иккинчидан, баъзилари ўзбошимчалик қилиб, ҳавойи нафсига берилиб қилаётган бўлишлари мумкин. Бунга эркакларнинг индамай қараб туриши қўшилса, албатта, гап эркакларнинг ҳам айби борлигига бориб тақалади. Шунга ўхшаш барча ҳолатларда ҳам мана шу мулоҳазалар қилинади. Шунинг учун бу иллатни йўқ қилишда, аввало, аёллар ўзлари жонбозлик кўрсатишлари, қолаверса, эркаклар зиммаларидаги масъулиятни сезишлари, аёлларининг кўчага чиқишга, маҳрамсиз ҳафталаб бошқа юртларда сафарларда юришга мажбур қилаётган нарса нима эканлигини билиб-ўрганиб, ана шу етишмовчиликни тўлдириш учун ҳаракат қилмоқликлари лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Одоб масаласи Исломда ўта муҳим ўрин тутади. Чунки Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишда одобнинг ўрни жуда муҳим. Беодоблик барча нарсани, жумладан, амални ҳам, давоми...

3109 09:05 / 19.06.2022
Динимизда таомланиш, ичимлик ичиш одоби борасида набавий кўрсатмалар келган. Мусулмон киши бу одобларни ўрганиб, амал қилиши лозим. Ушбу кўрсатмалар мусулмон давоми...

1348 11:14 / 23.02.2021
. . .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қачон Рамазон келса, жаннат эшиклари давоми...

2413 09:00 / 16.04.2021
Ассаламу алайкум Қурбонликка доир маълумотларни ўрганиш асносида бир ҳадис ўқиб қолдим. .Кифоя, китоби 3жуз 394бет. .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Эй, одамлар, давоми...

2248 10:08 / 31.07.2020