1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Нақшбандия тариқатидаги уч йўл

20:05 / 13.11.2018 2325 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нақшбандия тариқатида муродга эришишнинг уч йўли бор:

1. Зикрда бардавом бўлиш.

2. Муроқаба.

3. Муршидга итоат қилиш.

Ушбу уч омилни алоҳида-алоҳида, батафсил ўзлаштириш лозим.

Биринчи омил 

Аллоҳ таолонинг зикрида бардавом бўлиш

Нақшбандия тариқатида зикр қалб билан ва махфий бўлади. Ушбу тариқатда зикрнинг икки сурати бор:

1. «Аллоҳ», дея зикр қилиш. Буни Зикри Зот ёки Зикри жалола ҳам дейилади.

2. «Лаа илааҳа иллаллоҳ», дея зикр қилиш. Буни «нафий ва исбот» ҳам дейилади («нафий» сўзи инкор маъносини англатиб, бу ерда «лаа илааҳа» деган жумланинг «илоҳ йўқ» деган қисмига ишора қилинмоқда. Жумланинг «иллаллоҳ», яъни «Аллоҳдан бошқа» деган қисми эса Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигини исбот қилмоқда).

Бу зикр бошни эгган ҳолда, нафасни тутиб туриб, етти мартадан йигирма бир мартагача «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни қалбан айтиш ила бошланади. Бу зикр бир пайтнинг ўзида ҳам зикри хафий (махфий), ҳам нафий ва исбот, ҳам ҳаққоний муроқабадир.

Зикрнинг одоблари:

– Зокир таҳоратли ҳолида, пок ва тинч маконда қиблага юзланиб зикр қилади.

– Аллоҳ таолонинг исми билан бошлаб, У Зотга шайтоннинг ва нафснинг васвасасидан паноҳ тилаб дуо қилади.

– Аллоҳ таолога истиғфор айтади.

– Муршиди бўлса, уни эслаб робита қилади.

– Сўнгра Аллоҳни қалби ила зикр қилади.

– Шу билан бирга, доимий равишда Аллоҳ таолонинг зикрини қилиб, У Зотни эслаб юради.


“Нақшбандия: вазифалар, зикрлар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Агар тааммул ила мулоҳаза қиладиган бўлсак, инсон ҳаётида учрайдиган кибр, манманлик, ҳасад, мансабпарастлик, дунёпарастлик, зино, фаҳш ишлар, ғийбат, чақимчилик давоми...

1725 00:00 / 23.10.2022
Бу воқеани муҳандис биродарим Муҳиддин Мағзумов ҳикоя қилиб берган эди .Қўшним Ҳакимжон ишдан қайтаётиб, қаршисидан келаётган нуроний мўйсафидга .Ассалому давоми...

4941 18:21 / 15.05.2018
.Сабр, сўзининг маъноларидан бири .танглик ила ўзини тутиб туриш,дир. Ушбу мақомда биз учун сабрнинг худди шу маъноси зарур. Сабрнинг истилоҳий маъноси ҳақида давоми...

470 19:00 / 31 март
Муҳаббат бобиАбул Қосим Наср Обозий1 айтади .Муҳаббат, ва .машаққат,сўзларидаги нуқталар бирбирига яқиндир. Муҳаббат кўзи билан машққатнинг кўзига қаралса, давоми...

3726 05:00 / 01.03.2017