1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Аллоҳ бирор набий юборган бўлса, у албатта қўй боққан

11:31 / 12.11.2018 1807 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


600- وَعَنْ أَبي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا بَعَثَ اللهُ نَبِيًّا إِلاَّ رَعَى الْغَنَمَ» فَقَالَ أَصْحَابُهُ: وَأَنْتَ؟ قَالَ: «نَعَمْ، كُنْتُ أَرْعَاهَا عَلَى قَرَارِيطَ لأَهْلِ مَكَّةَ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.

 

600/4. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ бирор набий юборган бўлса, у албатта қўй боққан», дедилар. У зотнинг асҳоблари: «Сиз ҳамми?» дейишди. Шунда у зот: «Ҳа. Мен Макка аҳли учун қийротлар эвазига қўй боқиб берар эдим», дедилар».

Имом Бухорий ривоятлари.

* Луғатшунослар «қийрот» деб майда пулга, дониқнинг ярми, яъни бир дирҳамнинг ўн иккидан бирига айтишади. Аслида унинг миқдори турли ўлкаларда турлича бўлган. Масалан, маккаликларда қийрот динорнинг йигирма тўртдан бир улуши ҳисобланса, аксар юртларда, хусусан фуқаҳолар наздида, йигирмадан бири бўлган. Аммо «қийрот» калимаси кейинчалик бир нарсанинг бўлакларини, жузларини ифода этиш учун ва шундан келиб чиқиб, бирор нарсанинг кўплигини, чексизлигини англатиш учун ҳам қўлланадиган бўлиб кетган. Ибн Можа ўзининг айрим шайхларидан нақл қилиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг битта қўйни бир қийрот эвазига боққанларини айтган.

Таржимон
Анвар Аҳмад
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ суратларингиз ва молу дунёларингизга қарамайди, лекин давоми...

1334 17:15 / 08.08.2019
Абулаббос Абдуллоҳ ибн Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳумадан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббилари Аллоҳ табарока ва таолодан давоми...

3052 01:39 / 12.10.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Тўғриликни лозим тутинглар, ҳеч бўлмаса шунга яқин бўлинглар. Билингларки, давоми...

2504 08:25 / 17.01.2018
. , . .6586. Абу Марям алАздий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБу киши Муовия розияллоҳу анҳуга .Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

1880 08:43 / 10.01.2019