1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ўзгаларни камситманг!

20:03 / 11.11.2018 3073 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони каримда олдинга сурилган асосий ғоялардан бири – ўзгаларни ҳурмат қилишдир. Чунки бу нарса жамиятнинг бирлигини сақлашда, унинг аъзолари орасида муҳаббатни кучайтиришда, душманлик ва келишмовчиликнинг сабабларини йўқотишда катта аҳамият касб этади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ

«Эй иймон келтирганлар! Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол, улар булардан яхшироқдир. Ва аёллар ҳам бошқа аёлларни (масхара қилмасинлар), эҳтимол, улар булардан яхшироқдир. Ва ўзингизни ўзингиз мазах қилманг, бир-бирингизга лақаб қўйманг. Иймондан кейин фосиқлик исми нақадар ёмон! Ва ким тавба қилмаса, бас, ана ўшалар золимлардир» (Ҳужурот сураси, 11-оят). 

Ушбу оятда Аллоҳ мусулмонларни ўзидан бошқаларни ҳурмат қилишга, уларнинг обрўсини тўкмасликка, ҳис-туйғуларини таҳқирламасликка буюради. Эркакдир, аёлдир, ҳеч кимни хоҳ гап билан, хоҳ қўл билан ишора қилиб ёки бошқа йўллар билан бўлсин, масхара қилиб, камситиб бўлмайди. Эҳтимол, масхара қилинган кишилар кўриниши хунук, ўзи бечораҳол кўринса ҳам, аслида масхара қилувчидан яхшироқдир. Бу ҳолда масхара қилувчи ўзи билмаган ҳолда Аллоҳ обрўсини кўтарган кишини паст санаган бўлади. Қолаверса, масхара қилинган кишининг аччиғи чиқиб, масхара қилувчининг ҳам айбларини ахтариб қолиши турган гап. Агар айб топмаса, ўзидан ёлғон айбларни тўқиб, халқ орасида тарқатиши ҳеч гап эмас. Шундай экан, «Масхара қилувчи энг аввал ўзига ўзи зарар етказади», десак, хато қилмаган бўламиз. Хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, бировни масхара қилиш қалбларга ёмонлик солади ва кишилар ўртасида дўстлик алоқаларини узади.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бировнинг айбини ошкор қилмасликка буюради, чунки бу нарса ҳам жамият аъзолари орасига адоват солади.

Аллоҳ мусулмонларни худди бир жон, бир танга ўхшатади, шунинг учун ўзларини ўзлари айблашларидан қайтаради. Энди қачон бир мусулмон бошқа бир мусулмон биродарини айбласа, худди ўзини айблагандек бўлади.

Шунингдек, Аллоҳ кишиларни ўзлари ёқтирмаган лақаблар билан аташни ҳам ман қилади. У лақаб ўзига, отасига, онасига ёки бирор яқин кишисига тегишли бўлиши мумкин. Буларнинг барчаси кишилар ўртасида келишмовчилик келтириб чиқаради. Аллоҳ таоло масхара қилиш, бировни айблаш ва бировга лақаб тўқиш каби иллатларни фисқу фасод иш дейди ва буларни қилиш билан Аллоҳнинг тоатидан чиқилишини баён этади. Шунинг учун иймонли одамни «фосиқ» деб аташ тўғри эмас. Мана шундай ёмон иллатлардан ўзини тиймаган кишилар ўзларига зулм қилиб, Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлганлардир.


“Иймон” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш борасидаги воситалардан бири намоздир.Намоз диннинг устунидир.Намоз тоатларнинг дуридир.Намоз нафсни поклаш ва ахлоқни давоми...

3182 14:00 / 19.09.2021
Жан де Лафонтен ўзининг .Сараланган афсоналар, китобида қуйидаги ҳикояни келтиради.Бир ақлли киши ёлғиз юриб кетаётган эди. Бир аҳмоқ йигит унга тош отиб безовта давоми...

2354 19:00 / 24.02.2022
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар.Жаннат аҳли уч тоифадир одил, кўп садақа қилувчи ва тавфиқли раҳбар барча қариндошу мусулмонларга раҳмдил ва давоми...

2267 08:56 / 11.07.2021
Исломдаги энг афзал ибодат, таҳорат қилмай, қиблага юзланмай, пул сарфламай бажариш мумкин бўлган энг енгил тоат Аллоҳни зикр қилишдир. Аллоҳ таоло Қуръони давоми...

1209 06:00 / 25.04.2023