1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жума аҳли – жаннат аҳли

11:05 / 09.11.2018 2299 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ким бир кунда беш амални қилишга эришса, жаннат аҳлидан бўлади. Касални зиёрат қилса, жаноза намозида иштирок этса, рўза тутса, жумага борса, қул озод қилса”, – деганларини эшитдим”.

Ибн Ҳиббон ривоят қилган.

Қул озод қилишдан мақсад – қулдан қуллик тамғасини олиб ташлаб, уни Аллоҳнинг розилиги учун ҳурга айлантириш. Ким мусулмонни маънавий хорликдан чиқарса, бошига тушган мусибатини аритса, қийинчилигини кетказса, солиҳ амалларни бажаришда унга ёрдам берса, иншааллоҳ, қул озод қилганнинг савобига эришади.

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу Исломга кирганларидан бошлаб, умрларининг охирига қадар ҳар жума куни Аллоҳ таолонинг розилиги учун бир қул озод қилардилар. У зот бу ишни ўзларига вазифа қилиб олган эдилар. Агар озод қилиш учун қул топа олмасалар, кейин топиб бўлса ҳам, озод қилар эдилар.


“Жума ҳақидаги оят ва ҳадислар” китобидан

Муаллиф
Azizxo'ja Inoyatov
Мавзуга оид мақолалар
Бундан тахминан 700 йил олдин, шайх Суютий Дамашқда яшаб, .Тавба, масжидида дарс берар эдилар. Илгари бу масжиднинг ўрнида фоҳишахона бўлган, бироқ ҳижрий 700 йилда давоми...

2435 13:00 / 04.11.2021
Ушбу суратда кичик ҳашарот чивиннинг устидаги қурткананинг сурати қизил, сарғиш рангда, жуда катталаштирилган ҳолда тасвирланган.Жоҳилият замонида чивиннинг давоми...

4004 09:00 / 18.04.2022
Аллоҳ таоло.Кечанинг баъзисида у ила таҳажжуд қил. Сенга нофила ўлароқ. Шоядки, Роббинг сени мақтовли мақомда тирилтирса,, деган Исро сураси, 79оят.Шарҳ Ушбу оят давоми...

4114 09:00 / 16.07.2019
Толҳа ибн Муҳаммад ибн Саъид ибн Мусайябдан ривоят қилинади .Саъид ибн Мусайяб бемор бўлиб қолган эди, Мутталиб ибн Ҳанзаб уни кўргани келди. Саъид ибн Мусайяб давоми...

1563 07:10 / 29.04.2019