1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Садақа радди бало

23:04 / 07.11.2018 3281 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммад ибн Усмон отасидан ривоят қилади:

«Ҳориса ибн Нўъмоннинг кўзлари кўрмас эди. Шунинг учун намоз ўқийдиган ҳужрага эшик олдигача бир ип тортиб қўйганди. Бирор тиланчи келса, шу ипдан тутиб эшиккача борар ва садақа берар эди.

Фарзандлари:

– Отажон, нега ўзингизни бунча овора қиласиз? Сизнинг ўрнингизда бу ишни биз ҳам қиламиз-ку, – дейишди.

Шунда Ҳориса ибн Нўъмон:

– Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кишининг ўз қўли билан камбағалга (садақа) бериши, уни ёмон ҳолларга тушиб қолишидан сақлайди”, дея марҳамат қилганларини эшитганман, – деб жавоб берибди.


“Қалбимизнинг нури” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Руҳий тарбия илмининг барча машойихлари ҳалол ва ҳаром масаласига ниҳоятда катта аҳамият беришган. Улар бу масалани атрофлича муҳокама қилишган ва ҳар бир давоми...

1851 12:30 / 25.07.2019
Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар .Мен бир гуноҳ қилиб қўйиб, беш ой қиёмул лайлдан маҳрум бўлдим,.Музоҳим ибн Зуфардан ривоят қилинади .Суфён Саврий бизга давоми...

2016 08:00 / 12.03.2020
Исломда ҳаром қилинган жинсий алоқаларнинг яна бир кўриниши ўзаро никоҳланиши ҳаром бўлганларнинг никоҳланишидир.Аллоҳ таоло эркак учун никоҳланиш ҳаром бўлган давоми...

2130 11:02 / 22.08.2020
Аллоҳ таолонинг ҳар бир амри ҳикматларга бойдир. .Аллоҳнинг раҳмати баҳона қидирур, деган машҳур мақол бор. Аллоҳ бу умматга раҳматини ёғдиришни ирода қилиб, Ўз давоми...

2660 12:30 / 10.05.2019