1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Нега Аллоҳни кўриб бўлмайди?

13:06 / 04.11.2018 3840 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Нега Аллоҳни кўриб бўлмайди?

Жавоб: 1. Маълумки дунё ҳаёти имтиҳондир. Аллоҳ ва расули берган хабарларга ишониш ва амал қилиш билан инсон имтиҳондан муваффақиятли ўтади. Агар Аллоҳ ўзини кўрсатса, имтиҳоннинг маъноси қолмасди. Зеро, ғайбга иймон келтириш мўминнинг сифатларидан биридир.

2. Келинг, микрооламга (ўта кичкина жисмлар оламига) назар солайлик. Баданимизда миллионлаб микроб ва бактериялар бўлиб, биз уларни кичкиналиги сабаб кўролмаймиз. Ўша бактериялар ҳам катталигимиз сабабли бизга иҳота қилолмайди, яъни бутунлай қамраб ололмайди. Шунинг учун ҳам бизни кўришдан ожиздир.

Энди макрооламга (ўта катта жисмлар оламига) назар солайлик. Энг замонавий телескоп ёрдамида узоқ-узоқ космосдаги юлдуз ва сайёраларни кўришимиз мумкин. Лекин уларнинг орқа томонини, бутун борлиғини кўролмаймиз, чунки уларни мукаммал қамраб, иҳота қилолмаймиз. Биз микрооламдаги бактериялар мисоли фақатгина қаршимизда турган, ўзимизни қамраб, иҳота қилган нарсаларнигина кўра оламиз. Микроолам ва макрооламнини кўришдан ожиз эканмиз, қандай қилиб уларнинг Яратувчисини кўра олайлик.

3. “Кўринмаган нарса мавжуд эмас”, деган фикр нотўғридир. Чунки кўп нарсаларни инсон илғамайди, лекин борлигига ишонади. Масалан, ток, ҳаво, электронлар ҳаракати ва ҳ.к.

Сутнинг таркибида ёғ, қаймоқ бор, биз уларни равшан кўрмаймиз, лекин борлигига ишонамиз.

Инсон Аллоҳнинг борлигини ҳис қилади, қалби билан сезади. Ичида унга ёлвориш истаги бўлади.

Инсон қуёшга қараса, кўзи қамашиб, нигоҳини буради. Қуёшни кўролмаса, унинг Яратувчисини қандай қилиб кўрсин?!

4. Инсоннинг бешта ҳис органи мавжуд: ҳид билиш, таъм билиш, кўриш, эшитиш ва ушлаб сезиш. Бу органларнинг сезиш, идрок қилиш кучи чекланган бўлиб, барча жонзотларда турличадир. Масалан, итнинг ҳид билиш, эшитиш ҳисси инсонникидан бир неча баробар устундир. Чегарачилар гиёҳванд моддаларни ўтказувчиларни ушлашда итлардан фойдаланишади. Чунки инсон юк ичида гиёҳванд модда борлигини, унинг ҳидини сезмайди. Ит бўлса сезиб, дарров хабар беради. Демак, инсон “Мен сезмаган нарса мавжуд эмас”, деб айтолмайди.

Бургутларнинг кўриш қобилияти ўта кучли бўлади. Узоқ масофадан инсон кўрмаган нарсани кўролади. Демак, инсон “Мен кўрмаган нарса мавжуд эмас”, деб даъво қилолмайди.

5. Инсон: “Фақат ҳис органларим билан идрок қилган нарсага ишонаман”, – дейди. Ҳолбуки бу органлар кўпинча хато маълумот беради.

Кўз сувга солиб қўйилган тўғри таёқни қийшиқ кўради.

Кўзда касаллик бўлса: бир рангни бошқача кўради; бир нарсани иккита кўради.

Гоҳида бир нарсанинг шаклига қараб бошқа нарсани кўради.

Баъзида асаб тизими ишдан чиққанидан, бадани куйганини ҳам сезмайди.

Шамоллаганда ҳидни сезмай қолади.касал пайтида таъм билмай, мазали нарса ҳам бемаза туюлади.

Касаллик сабабли бошқалар эшитмаган шовқинларни эшитади, бошқалар эшитган овозни эшитмайди.

6. Инсон ўзининг бешта ҳис органи билан коинотдаги жисмларни идрок қилолади. Аллоҳ эса коинотдан ташқаридадирки, “Унга ўхшаган бирон нарса йўқдир”. Кўз коинот жисмларидан бошқа нарсани кўришга мўлжалланмаган. Шунинг учун коинотнинг Яратувчисини кўролмайди.


“Соғлом эътиқод – мўминга нажот” китобидан

Муаллиф
Одилхон қори Юнусхон ҳожи ўғли
Мавзуга оид мақолалар
Уламолар бу хусусда бир неча хил гап айтганлар. Энг кучли ва тўғри гапга биноан, гуноҳи кабира ndash ҳадд жазосига лойиқ, яъни шариатда жазоси белгилаб қўйилган гуноҳ давоми...

6675 13:40 / 03.06.2019
67. Воҳид.Ягона. Битта. Бўлинмас. У Зот ўз зотида ҳам, сифатларида ҳам ва ишларида ҳам бирдир.68. Сомад..Сомад, сифати кўп маъноларни ўз ичига оладиndash итоат қилинган давоми...

5236 11:10 / 11.02.2019
Улар қадарни инкор қиладилар ва .Инсон ўз амалини ўзи халқ қилади,, дейдилар. Уларнинг фикрича, инсоннинг ўз қудрати бўлиб, у ўз амалларини ўзи яратади, Аллоҳ давоми...

3260 17:00 / 02.08.2021
Имом Абу Ҳанийфа раҳматуллоҳи алайҳининг таъкидлашича, амал иймондан эмас. Иймон зиёда ҳам, нуқсон ҳам бўлмайди. Чунки иймоннинг асли тасдиқдан давоми...

4156 15:00 / 06.08.2019