1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дуо ёзилган туморни тақиб юриш жоизми?

18:02 / 04.11.2018 4015 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Савол: Кўз тегмасин, деб чақалоқларнинг қўлига кўзмунчоқ тақиб қўйиш бидъат эканлигини биламан. Лекин дуо, оятлар ёзилган тумор тақиб юриш мумкинми?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Дарҳақиқат, кичик ёшдаги гўдакларга мунчоқ тақиб қўйиш бидъат-хурофот ҳамда мусулмонларга мутлақо тўғри келмайдиган нарсадир. Аммо ёш болаларнинг тили чиқмаганлиги ёки ёдлаш қобилияти йўқ бўлгани сабабли Қуръон оятларини ёдлай олмаса, Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг ишларига тақлид қилиб, оят ва дуоларни ёзиб, тақиб қўйиш мумкин.

Абдуллоҳ ибн Умар саҳобалар ичида энг тақволи ва суннатга энг эргашувчи шахс сифатида танилган зот бўлганлар. Болаларининг ўзлари Қуръон ёдлайдиган бўлгунча шу оятларни ёзиб, тақиб қўйган эканлар. Ақлини таниб, оят ёдлай оладиган бўлганидан кейин бу иш мумкин эмас. Агар кўз тегишидан ёки яна бошқа нарсалардан чўчиса, ўзи оятларни ўқиб, ўзига дам солиб юриши керак.

Аввало, ҳамма нарса Аллоҳ таолодан эканлигини қалбга жойлаб, бунга қаттиқ эътиқод қилмоқ лозим. Ётаётганида ҳам, турганда ҳам, кўчага чиқаётганда ҳам Қуръон оятлари, хусусан, «Оятул Курсий», «Каафирун», «Ихлос», «Фалақ», «Наас», «Ёсин» сураларини ўқиб, дам солиб юриш ҳадисларда тавсия этилган. Валлоҳу аълам.


“Зикр аҳлидан сўранг” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Албатта, ҳаё барча ёқимли ишни қилишга ва барча ёқимсиз, амални қилмасликка ундовчи хулқдир. Ҳаё нафсдаги мақталган сифатлардан биридир. У карамли хулқларнинг давоми...

3179 17:00 / 09.06.2019
Аллоҳнинг масжидларида Унинг исми зикр қилинишини ман этган ва уларни хароб қилишга саъйshyҳаракат қилган кимсадан кўра золимроқ ким бор Ана ўшалар уларга фақат давоми...

4289 17:10 / 01.06.2019
Минглаб ватандошларимизнинг киндик қони тўкилган юртларини ташлаб, олис ва нотаниш ўлкаларга иш излаб боришларининг асл сабаби, у ерларда ўзбеклар дуч келаётган давоми...

2949 11:03 / 15.01.2020
Зинҳор бир нарсани Буни эртага албатта қилгувчиманrdquo, дема. Магар Аллоҳ хоҳласаrdquo, дегин. Қачонки бу сўзни айтишни унутсанг, ёдингга келиши билан Роббингни эсла давоми...

6171 17:10 / 28.02.2019