1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Электрон почтадан фойдаланиш одоблари

07:01 / 02.11.2018 2227 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Интернетда йўлга қўйилган хизматлардан бири электрон почтадир. Бу хизмат орқали кишилар асосан бир-бирларига мактублар ва турли маълумотлар юборишади. Илгаридан бу маънода хизмат қилиб келаётган оддий почта билан электрон почта орасида жуда катта фирқ борлиги ҳаммага маълум. Оддий почта орқали бирор мактуб ёки китобни юборсангиз, ҳаво йўли орқали энг тез тарзда етказишга катта миқдорда пул тўласангиз ҳам кўзлаган одамингизга бир неча кунда етиб боради. Электрон почтада эса уйингиздан чиқмай исталган ҳажмдаги мактуб ёки китобни дунёнинг энг олис бурчагига ҳам бир зумда етказиш мумкин.

Албатта, электрон почта жуда катта қулайлик, бу ҳақда фикр юритган киши учун Аллоҳ таолонинг улкан неъматидир. Аммо, минг афсуслар бўлсинки, ушбу неъматнинг қадрини билмаган баъзи ношукрлар мазкур электрон почтадан фойдаланишда суиистеъмолга йўл қўйишяпти. Унда ношаръий, одоб-ахлоққа зид фаолиятлар олиб боришмоқда. Баъзилар кишиларни алдаб, катта миқдордаги маблағни айтиб, «Сизга катта ютуқ чиқди, уни шахсан ўзингиз келиб, қабул қилиб олишингиз керак. Сиз фақат чипта сотиб олишингиз учун пулни бизга юборсангиз бўлди, сизга чиптани ўзимиз жўнатамиз», деган мазмунда мактуб ёзишади. Оқибатда алдов йўли билан чиптага кетадиган пулга эга бўлиб олишади. Яна бир тоифа алдоқчилар қаердандир аёл-қизларнинг манзилларини олиб, уларга шилқимлик билан ҳар хил мактублар ёзишади. Бундай нобакорлик туфайли тинч оилалар бузилмоқда, иффатли аёллар туҳматга қолишмоқда. Учинчилари эса бировни ҳақорат қилиб, турли бўҳтонлар уюштиришни йўлга қўйишади. Ҳақиқий исмларини яшириб, сувдан қуруқ чиқишга ури-нишади ва ҳоказо.

Албатта, бундай ишларга чек қўйиш, кишиларни, айниқса ёшларни тўғри йўналишга йўллаш зарур. Бу соҳадаги ишлар эса кишиларни электрон алоқа тизимидан фойдаланишда ва ўзаро муомалада одобли бўлишга чақириш билан бўлади. Қуйида бу борадаги айрим мулоҳазаларимизни сиз, муҳтарам ўқувчилар ила баҳам кўрмоқчимиз:

Электрон почта ва у орқали муомала қилишни худди жонли мулоқот каби ҳис этиш керак.

Электрон почта орқали қилинадиган муомаланинг осонлиги, унда ўзининг кимлигини яшириш қулайлиги кишини алдаб қўймаслиги керак. Мусулмон киши кўз-кўзга тушиб турмаган пайтда ўзига турли беодобликларни раво кўрмаслиги лозим. Унинг бундай номаъқул ишини одамлар қўрмагани билан уларнинг Робби кўриб-билиб, ҳисобини қилиб турганини унутмаслиги керак.

Электрон почта орқали шариат ман қилган ишлардан бирортасига қўл урмаслик шарт.

Бунга бировларни алдаш ва ўзгалар ҳаққига хиёнат қилиш, ёлғон хабарлар тарқатиш, уятли, фаҳш гапларни ёзиш, номаҳрамларга рухсат берилмаган нарсаларни жўнатиш, турли суратлар ва лавҳаларни тарқатиш каби нарсалар киради.

Электрон почта орқали нотаниш одамларга турли хабарларни тарқатиш ҳам одобдан эмас.

Ҳозирда электрон почтани очсангиз, турли нотаниш шахсларнинг кераксиз мактублари бирин-кетин чиқиб келишини кўрасиз. Булар почта эгасининг дилини хира, ўзини овора қилади. Уларни ўчиришга вақт кетади. Мазкур сурбетлардан қутулиш учун турли техник мосламалар излашга тушади. Улар ҳам истаганидек ёрдам бера олмайди. Ҳатто баъзи одамлар маҳкамаларга (судга) мурожаат қилишгача бордилар.

Бировнинг электрон почтадаги унвонини (манзилини) ўзининг рухсатисиз бировга бериш ман этилади.

Унвон билмасдан унинг эгаси ёқтирмайдиган ёки унга душман бўлган одамга бериб қўйилиши мумкин. Бунинг оқибатида турли кўнгилсизликлар келиб чиқиши эҳтимоли ку-чаяди.

Электрон почта орқали номаҳрам кишилар билан шариатда рухсат берилмаган ёзишмалар олиб бориш ҳаромдир.

Бу гап икки жинсдаги шахсларга баробар жорийдир. Ушбу одобга риоя қилмаслик оқибатида оилаларда катта муаммолар келиб чиқаётгани кўпчиликка сир эмас.

Электрон почта орқали муомалани юксак даражадаги Ислом одоби асосида олиб бориш талаб этилади.

Мусулмон инсон ҳамма жойда, ҳамма вақтда, барча билан фақат гўзал муомала қилишга одатланиши керак. Ўзи билан муомалада бўлган ҳар қандай шахсда фақат ўта гўзал таассурот қолдириши лозим. Бу нарса электрон почтадаги муомала-сида ҳам барқ уриб туриши керак.

Электрон почта орқали талоқ ва шунга ўхшаш бошқа масъулиятли ишларни ҳал қилишга шошилмаслик лозим.

Баъзи одамлар шошилиб бу каби ишларни содир этиб қўйишади-да, кейин «Электрон почта орқали хотинига «Талоқ», деса, талоқ тушадими?» деб сўраб-суриштириб юришади. Бунга ўхшаш ишларда мутлақо шошилмаслик, етти ўлчаб, бир кесиш керак бўлади.


“Ижтимоий одоблар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маслама ибн Абдулмалик Умар ибн Абдулазизнинг ҳузурига келди. Унинг эгнида Миср чойшабидан кийим бор эди. Халифа Умар ибн Абдулазиз .Буни неча пулга олдинг, Абу давоми...

1853 07:00 / 09.07.2019
Вазни 1000 тонналик қора туйнук емирилиши учун 84 сония кифоя экан. Чунки у ўзидаги бор энергияни шу муддат ичида ташқарига чиқариб юборар экан. Кейин бу жараён давоми...

2627 15:34 / 08.10.2022
Усмон раҳматуллоҳи алайҳ айтади .Бир киши Имом Моликнинг олдига бир масала сўраб келди. Имом унга .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар,, деб давоми...

1531 08:50 / 01.09.2019
Қилинаётган сажда фақат Аллоҳ учун20 аср тариқат машойихларидан доктор Абдулҳай роҳимаҳуллоҳ ҳузурига бир киши келиб .Мен жуда ёмон тушкунликка тушиб қолдим. давоми...

2138 15:00 / 26.11.2020