1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳар бир инсоннинг ўз шайтони бор!

07:04 / 30.10.2018 6114 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Шайтон инсоннинг туғилиши билан унга боғланиб қолиши ва ҳар бир инсон ўз шайтони билан туғилиши ростми?

Жавоб: Шайтон инсонларнинг туғилишидан бошлабоқ уларнинг юрагини эгаллаб олишга ҳаракат қилади. Ҳаётимизнинг исталган пайтида тўғри йўлдан оздирадиган ҳар биримизнинг душманимиз борлиги тўғрисидаги  ҳаммаси қандайдир бир огоҳлантириш, эслатма ҳисобланади.

Шайтон инсонга туғилиши заҳоти тегинади, бу ҳақда ҳадисларда ҳам айтилади.

1) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидагини эшитганлар:  “Одам атонинг бирон бир ўғли йўққи унинг туғилишида шайтон тегинмаган бўлсин. Янги туғилган чақалоқнинг йиғиси унга шайтон тегинганидан юз беради. Фақат Марьям ва унинг ўғли бундан мустасно ҳисобланишади”.

2) Бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Сизларнинг бирон бирингиз йўқдирки, ёнингизда инсонни ташлаб кетмайдиган фаришта ва шайтонингиз бўлмаса”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашди: “Шу жумладан сизни ҳамми, эй, Аллоҳнинг элчиси?”. “Шу жумладан мени ҳам, – деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, – бироқ Алллоҳ менга ёрдам берди ва нафс менга “итоат қилди”. Энди у менга эзгу  нарсадан бўлак бирон бир нарсани буюрмаяпти” (Муслим, «Мунофиқун», 69, 2814).

Шайтон инсонни болалигиданоқ йўлдан оздиради, аммо бунга болалар айбдор эмас. Улар бунга жавоб беришмайди. Инсон болалигиданоқ уни катта ҳаётда кутиб турган синовларга тайёргарлик кўради ва бу ишда болалар учун ёрдамчи уларнинг ота-оналари саналади, улар насиҳат қилишлари ва ажойиб динимиз арконларини ўргатишлари лозим. Бундан ташқари, ҳар биримиз малъун шайтоннинг макридан ҳимоя қилинишимиз учун самимий дуога эҳтиёж сезамиз. Ердаги инсоннинг ҳаёти  бу – синов, Аллоҳ таолонинг ўзи бизга бу йўлни муносиб босиб ўтишимизга ёрдам айласин!

 

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазонда бедор бўлиб ўқиладиган намоз .таровеҳ, деб номланиши ҳаммага маълум. Таровеҳ сўзи роҳатистироҳат деган маънони англатади. Чунки мазкур намоз истироҳат давоми...

2355 09:00 / 14.04.2023
Отаонанинг ўзлари тарбияда намуна бўлсалар, бу фарзандлар тарбиясида самарали бўлиб, уларнинг қалбларига ижобий таъсир қилади. Зеро, гўдак, чақалоқ, бола давоми...

1973 11:02 / 16.07.2020
Ёлғон гувоҳлик кишиларнинг бекорга ўлиб кетиши, жабру жафо тортиши, ҳақҳуқуқларининг поймол бўлиши каби кўпгина ёмонликларга сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам Ислом давоми...

2055 10:40 / 31.12.2018
Маълумки, Қуръони каримнинг илк нозил бўлган ояти Ўқиrdquo деган буйруқ билан бошланади. Дарҳақиқат, ислом илм динидир. Қуръони каримнинг жуда кўп ўринларида илм ва давоми...

4607 12:30 / 13.08.2019