1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Қуръон Қиёматгача барҳаёт

14:20 / 25.10.2018 2193 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўтган пайғамбарлар ўзларига берилган мазкур моддий мўъжизаларни ўз ўрнида ишлатганлар. Лекин уларнинг вафотлари билан барча мўъжизалар ҳам амалдан қолган. Чунки уларнинг пайғамбарликлари маълум бир қавмга, маълум бир маконга ва маълум бир замонга боғлиқ бўлган.

Муҳаммад алайҳиссаломга эса абадий ва улкан мўъжиза қилиб, Қуръони карим берилган. Чунки у зотнинг пайғамбарликлари қиёмат қоим бўлгунча барча халқлар, маконлар ва замонлар учун бардавомдир. Шунинг учун у зотга моддий эмас, маънавий ва боқий мўъжиза – Қуръони карим асосий мўъжиза қилиб берилгандир.

У зоти бобаракот ўтганларидан сўнг ҳам мўъжизалари бўлмиш Қуръон то қиёмат қоим бўлгунча барҳаётдир. Шу боисдан ҳам қачон мушрик ва кофирлар у кишидан пайғамбарликларини тасдиқловчи мўъжиза талаб қилишса, Қуръони каримни рўбарў қилганлар.

Бошқа пайғамбарларга улкан мўъжиза бўлиб хизмат қилган нарсалар Муҳаммад алайҳиссалом учун оддий бир иш эди. Деярли ҳамма пайғамбарларга берилган мўъжизаларга ўхшаш ишлар Муҳаммад алайҳиссалом ҳаётларида ҳам бўлиб ўтган. Бу ҳақдаги хабарлар ҳадис китобларида бор. Лекин ундай ҳолатлар такрорланавериб, оддий бир ҳолатга айланиб қолганидан, катта шов-шув қилинмаган.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликлари билан анбиёлар келиши охирига етди, кесилди, тугади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарлик қасрининг охирги ғиштидирлар. Аллоҳ таоло у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам билан пайғамбарлик қасрини камолга етказиб, эшигини ёпди.

“Мукаммал саодат йўли” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Закот, сўзи луғатда .поклик, ва .ўсиш, маъноларини билдиради.Шаръий истилоҳда.Закот махсус молдан, махсус жузни махсус шахсга Аллоҳнинг розилиги учун шариатда давоми...

4227 16:04 / 27.01.2020
Азиз ўқувчилар Аллоҳ таолонинг фазли ила ақийда дарслари туркумида .Сунний ақийдалар, китоби асосида тайёрланган мақолалар ўз ниҳоясига етди. Мазкур рукннинг давоми...

959 19:00 / 09 январь
. Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Ҳудайбия куни ўн тўрт юзта эдик. Ҳудайбия бир қудуқдир. Биз унинг сувини тортиб олдик. Ҳатто давоми...

3566 19:00 / 11.04.2022
Исломнинг рукнлари бешта экани ҳаммага маълум ва машҳур. Мазкур беш нарса рукн эканига далиллардан бири қуйидаги ҳадиси шарифдир. . ,. давоми...

4257 16:40 / 14.10.2019