1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ёлғон

19:17 / 20.10.2018 2580 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бандаларини ёлғондан қайтарган Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин!

Умматларига ёлғон нималигини батафсил тушунтириб, унга йўл қўймаслик қандай амалга оширилишини кўрсатиб берган маҳбуб Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин!

Илоҳий таълимотлар бутун борлиқни яратган ва унда инсонни Ўз халифаси қилиб қўйган, ҳамма нарсани билувчи, мутлақ адолат эгаси бўлган Аллоҳ таоло томонидан нозил қилингандир. 

Аллоҳ барча нарсани, шу жумладан, Ўзи яратган борлиқда яшаётган инсонга нима муносиб келади-ю, нима муносиб келмайди – дақиқ-дақиқларигача яхши билади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло томонидан жорий қилинган таълимотлар шомил ва комилдир. 

Илоҳий-диний таълимотлар содир этилган бирон-бир жиноят инсонга маълум бўлмай қолганида ҳам, оламларнинг Робби – буюк Аллоҳ бандаларнинг энг нозик ишларини ҳам билиб туришини, қилинган заррача жиноятининг жазосини бу дунёда бўлмаса ҳам, у дунёда албатта олишини қаттиқ таъкидлайди.

Исломий тушунчаларга кўра, маънавий жиноятлар моддий жиноятларга нисбатан янада хатарлироқ бўлади. Яна бир бор таъкидлаймизки, айнан маънавий жиноятлар моддий жиноятларнинг содир бўлишига сабабчидир. 

Ислом таълимотларига кўра, балоғатга етган ҳар бир инсоннинг барча маънавий жиноятлари, жумладан, заррача ёлғони ҳам жазосиз қолмайди. Ҳар бир ёлғони номаи аъмолига ёзиб борилади ва улар учун қиёмат куни жазосини албатта олади. Ёлғончи Аллоҳнинг душмани ҳисобланади ва қиёматда энг оғир азоблар ила жазоланади.

Умуман олганда, озгина бўлса-да, Аллоҳга иймони мавжуд, қиёматдан умиди бор инсонлардан ташкил топган жамиятда заррача ёлғонга ўрин қолмайди. 

Шунингдек, бундай жамиятнинг каттаю кичик, эркагу аёл, фуқарою уламо, камбағалу амалдорлари ҳам ҳеч қачон ёлғон гапирмасликка ҳаракат қиладилар. 

Ёлғон – фақат ёлғончининг шахсига эмас ёки ёлғондан бевосита зарар топувчигагина эмас, балки бутун жамиятга, инсониятга зарар етказадиган катта маънавий жиноятдир. Шунинг учун ҳам Исломда бу разолатга нисбатан ўта муросасиз муносабатда бўлинган ва унга ҳеч йўл қўймасликка ҳаракат қилинган.

 

“Ёлғон” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савдогарларнинг муҳим одобларидан бири золим харидорга ёрдам бермасликдир..Золим харидор, сотиб олган нарсасини ҳаром ва гуноҳга ишлатадиган харидордир. давоми...

2919 17:10 / 15.01.2019
Шақиқ Балхий ва Иброҳим Адҳам ўртасида қизиқ бир суҳбат бўлиб ўтган. Шақиқ Балхий Иброҳим Адҳамдан .Қандай кун кечирасиз, қаердан маблағ топиб, қандай сарфлайсиз, давоми...

2635 09:10 / 13.09.2019
Исломнинг Японияга қандай кириб боргани кўпчиликни қизиқтирса керак. Милодий 1878 йилда бошланган Япония Уйғониш даври мэйдзиrdquoнинг илк паллаларида Осиёда давоми...

3860 21:00 / 20.12.2018
Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Одамлар нубувватнинг биринчи каломидан идрок қилган нарсалардан бири .Агар ҳаё давоми...

1617 14:00 / 15.08.2019