1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Кунлар елдек ўтгувчидир

09:47 / 20.10.2018 2402 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кунларнинг жуда тез ўтиб кетаётгани инсоннинг дақиқа сайин ўткинчи дунёдан тезлик билан ўтиб бораётганимизни англатади. Ғам-ташвишли пайтларда кунлар секин ўтаётгандек туюлса-да, аслида жуда тез ўтаётган бўлади. Унинг жуда тез ўтиб бораётгани касаллик ва ғам-ташвишлардан холи бўлган, шоду хуррам пайтларда аниқ билиниб қолади.

Умар ибн Абдулазиз роҳматуллоҳи алайҳ кеча ва кундузнинг инсон танасига лаҳзама-лаҳза таъсирини ўтказиб бораётганини баён қилиб шундай деганлар: “Кеча ва кундуз сенда ўз ишини бажаряпти, сен ҳам уларда ишингни бажариб олгин!”

Умар ибн Абдулазиз роҳматуллоҳи алайҳ иш кўплигидан сал ҳорғин кўринганларида яқинлари ачинганларидан: “Бу ишингизни эртага қолдира қолинг”, дейишибди. Шунда у зот: “Бир куннинг иши оғир келмоқда-ку, икки куннинг иши тўпланиб қолса, қандай бажараман”, деб жавоб берган экан.

Бугунги кунимизда зарур иш билан машғул бўлишнинг ўрнига бошқа бекорчи нарсаларга ўралашиб қолиш кўзга ташланиб қолди. Аслида қанчадан-қанча қулайликлар мавжуд ҳозирги замонда олдингиларга қараганда кўпроқ ютуқларга эришиш мумкин. Лекин вақтдан нотўғри фойдаланиш сабабли кўпгина зарур ишларга “вақт етмай қоляпти”. Яхши ишларни бажаришга “вақт топа олмаётганлар” аслида вақтга беэътибор кимсалардир. Чунки ишларини режали равишда бажариб, “вақт топа олаётганлар” йўқ эмас.

Шунингдек, кераксиз ишларга вақт сарфлаганлар керакли ўринларга вақт топа олмасликлари аниқдир. Чунки вақт ҳаммага бир хил тақсимлаб берилган. Ҳар бир киши уни ўз ихтиёри билан “лозим топган” жойига сарфлайди. Абу Бакр ибн Айёш роҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: “Бирор кимсанинг дирҳами тушиб қолса, “Иннаа лиллаҳи” деб, истиржоъ айтади, лекин бир куни ўтиб, унда яхши амал қила олмаса “Куним кетди, солиҳ амал қила олмадим”, деб қайғурмайди”.

Инсон ўтказаётган вақти ҳисоб-китобли эканини унутмаслиги лозим. Қуръони каримда бу ҳақда шундай хабар берилган:

“Биз кимга узоқ умр берсак, унинг вужудини ҳам (эгик, заиф) қилиб қўюрмиз. Ахир, ақл юргизмайдиларми?!” (Ёсин сураси, 68-оят).

Демак, умр ўтказаётган одам ақл юргизиши, амалдан ожиз қоладиган кун келмасдан олдин хайрли амалларни қилиб олишга шошилиши лозим. Зеро, динимизда буюрилган амаллар қариб-қартайиб, ибодат қилишга ёки гуноҳ қилишга қуввати қолмагандан кейин бажариладиган амаллар эмас.

Кекса олимлардан бири ёш шогирдига шундай деб насиҳат қилган экан: “Иш қобилиятингни йўқотмасдан олдин ишлаб қол, чунки мен бугун ишлашни хоҳлайман, лекин унга қодир эмасман”.

“Уламолар наздида вақтнинг қадри”

китобидан

Муаллиф
Шайх Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда
Таржимон
Қудратуллоҳ Сидиқметов
Мавзуга оид мақолалар
Отаонага қилинадиган яхшиликлардан бири уларни сўкилиш, ҳақоратнинг барча кўринишларидан сақлашдир. Бу сўкиш хоҳ уларнинг ўзларидан содир бўлсин ёки давоми...

1826 11:01 / 01.07.2020
Қизим, жаннат сенга жуда ҳам яқинлигини унутма У ёнгинангда турган ушбу буюк хилқатнинг қадамлари остидадирИкки юз етмиш кун унинг вужудида яшаганингни, унинг давоми...

2347 18:30 / 24.02.2020
Хатна қилиш таъкидланган суннатлардан ҳисобланади. Ҳадиси шарифда Пайғамбар алайҳиссалом Хатна қилиш эркакларга суннат, аёлларга икромдирrdquo деганлар. Имом давоми...

5171 21:06 / 31.10.2018
Маймун ибн Меҳрон айтади .Бир роҳиб Умар ибн Абдулазизнинг олдига кирди. Умар ибн Абдулазиз ундан .Нима учун тинмай йиғлаяпсан, деб сўради. .Эй мўминлар амири, мен давоми...

1407 09:10 / 09.06.2019
Аудиолар

121352 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42858 14:35 / 11.08.2021