1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Одоб

Одобнинг манбаи

19:01 / 16.10.2018 2863 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Одоб масаласини инсоният тарихида илк бор Исломгина тўлақонли равишда бошлаган, унга катта аҳамият берган десак, муболаға қилмаган бўламиз. Исломда инсон ҳаётидаги ҳар бир нарсанинг ўз одоби бор. «Ҳар бир нарсага одоб билан муомала қилиш керак бўлса, бунча одобни қандай қилиб ўр-ганиб бўлади», деган хаёлга бормаслик керак. Бу гапни бошқа диндагилар ёки миллатлар айтса бўлар, аммо биз, мусулмонлар зинҳор бундай дея олмаймиз. Чунки Қуръони карим ва Суннати мутоҳҳарада ҳамма нарсанинг муомаласидаги одоблар кенг баён қилинган. Тафсир, ҳадис ва фиқҳ китобларимиз бу каби одоблар билан тўла. Ислом адабиётининг асосини ҳам одоб ташкил қилади.

Энг аввало Қуръони каримдаги одобга оид оятлардан намуналар келтиришга ижозат бергайсиз.

Аллоҳ таоло Исро сурасида марҳамат қилади:

ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ

«Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «Уфф», дема, уларга зажр қилма ва уларга карамли сўз айт!» (23-оят).

Бу ояти каримада ягона маъбудга – Аллоҳ таолонинг Ўзигагина ибодат қилишга амр қилинганидан сўнг, бевосита ота-онага яхшилик қилиш буюрилмоқда. Аллоҳга тоат, ибодатдан кейин келадиган яна бир муҳим иш ота-онага яхшилик қилишдир. Бу ҳам Аллоҳнинг амри. Аллоҳ таоло Ўзига ибодат қилишга буюрганидан кейиноқ шу жумланинг давомида ота­онага яхшилик қилишни таъкидламоқда. Бу икки ҳукмнинг бир оятдаги бир жумлада баён қилинишининг ўзиёқ Исломда ота-онанинг ҳаққи қанчалик улуғ эканини кўрсатади.

«Агар ҳузурингда уларнинг бири ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «Уфф», дема».

Бу жумладаги «уфф» сўзига боғлиқ икки хил маъно бор. Бир маъноси – ота-онага ёмон сўз айтиб, беҳурмат қилма, дегани бўлса, иккинчи маъноси – ота-онанг олдида «Уфф», дема, улар «Болам оғир ҳолга тушибди», дея озорланадилар, деганидир.

«...уларга зажр қилма ва уларга яхши сўз айт!»

Ота-онангга ҳеч бир озор етказма, уларга бирор озорни раво кўрма!

Қандай яхши сўз бўлса, ўшани ота-онангга муносиб кўр, ёмон, қўпол сўзлар, жеркишлар билан дилларини оғритма!

Аллоҳ таоло Нур сурасида марҳамат қилади:

ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ

«Эй иймон келтирганлар! Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча, кирманг. Ана шундай қилмоғингиз сиз учун яхшидир, шоядки, эсласангиз» (27-оят).

Жоҳилият давридаги арабларда кишиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини, уларнинг шахсий, оилавий сир-асрорларини эҳтиром қилиш, ҳурматлаш маданияти йўқ эди. Бировнинг уйига рухсат ҳам сўрамай, «Эрталабки салом», «Кечки салом», деб тўғри кириб боришаверарди. Уйда аёллар борлиги, уй эгаларининг турли ҳолатларда бўлиши мумкинлигини ўйлаб ҳам кўришмас, бунга эътибор ҳам беришмас эди. Бу эса ўтакетган беодоблик бўлиб, турли ёмонликларга, шубҳа-гумонларга, гап-сўзларга сабаб бўларди. Шунинг учун ҳам Исломда ушбу ояти карима орқали ҳар бир кишининг шахсий ҳурмати, уйининг дахлсизлиги ҳаққига риоя қилиш жорий этилди. Исломда, ким бўлишидан қатъи назар, бир кишининг биров яшаб турган жойга эгасининг изнисиз киришга ҳаққи йўқ. Бу эса ижтимоий одобларнинг гўзал намунасидир.

Аллоҳ таоло Луқмон сурасида марҳамат қилади:

ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ

«Одамлардан такаббур-ла юз ўгирма ва ер юзида кибр-ҳаво ила юрма. Албатта, Аллоҳ ҳеч бир димоғдор ва мақтанчоқни севмас» (18-оят).

Бу ояти каримада бир неча ижтимоий одоблар ҳақида сўз юритилмоқда. Ҳа, мусулмон киши учун одамларни камситиш, уларни паст санаш, такаббурлик қилиш жуда ёмон иллатлардандир. Ҳатто юриш-туришда ҳам кибру ҳаводан, такаббурликдан сақланиш керак.

«...ва ер юзида кибр-ҳаво ила юрма».

Кибрга бориш, мутакаббирлик қилиш жуда ёмон иллатлардан. Бу жуда ёмон нарса. Кибру ҳаво бошқаларга оғир ботади, уларни камситади, мусулмонлар биродарлигига раҳна солади. Шу боис, «Албатта, Аллоҳ ҳеч бир димоғдор ва мақтанчоқни севмас».

Кибрнинг мазаммати ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан бир неча ҳадиси шарифлар ворид бўлган. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан нақл қилинган ривоятда: «Кимнинг қалбида заррача мутакаббирлик бўлса, Аллоҳ уни дўзахга юзтубан ташлайди», дейилган. Шунингдек, Ибн Абу Лайло ривоят қилган ҳадисда: «Ким кийимини кўз-кўз қилиб, мақтанчоқлик ила судраб юрса, Аллоҳ таоло унга назар солмайди», дейилган.

(давоми бор)

 “Ижтимоий одоблар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Барча халқларда қадимдан ўтган улуғ кишиларни, машshyҳур кунларни, воқеаларни ёки бошқа муносабатларни эслаш, қадрлаш учун байрам қилиш, бу байрамларда давоми...

4675 12:45 / 14.06.2018
Тушлар уч хил бўлади 1. Аллоҳ томонидан бўлган солиҳ туш2. Шайтондан бўлган тушкунликка солувчи туш3. Хаёлидан ўтказган нарсаларни тушида кўриш. Солиҳ тушга оид давоми...

8591 11:30 / 16.01.2018
Экин, кўчат экканда динимизда ваъда қилинган улуғ ажр савобга эга бўлиш учун қуйидаги шартларга риоя қилиш даркорНиятни тўғри қилиш.Фақат дунёвий манфаат кўришни давоми...

4488 15:30 / 24.03.2018
Инсон табиатида маданийлик, одамларга аралашиш, улар билан муносабат ўрнатишга мойиллик мавжуддир. У ўзига ўхшаган инсонлар билан учрашиш, дўстлашиш, жамланиш, давоми...

4951 17:05 / 16.02.2018
Видеолар

2505 18:25 / 15.03.2019
Аудиолар

120096 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41765 14:35 / 11.08.2021