1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистонлик имомлар ал-Азҳар университетида маҳорат оширишади

10:20 / 13.10.2018 2146 pdf Ўқиш режими + -

Тошкент шаҳридаги “Ҳазрати Имом” жоме масжидига юртимизда меҳмон бўлиб турган Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари, шайх Аҳмад Муҳаммад Тоййиб ташриф буюрди ва куни кеча жума намозини адо этдилар. Шайх Аҳмад ат-Тоййиб ҳазратлари юртимиз ҳақида ўз фикр ва таассуротларини билдириб, жумладан шундай деди:

– Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу ва боракатуҳ! Мен камина ва Азҳари шарифнинг муҳтарам уламоларидан ташкил топган делегациямиз номидан Ўзбекистон Президенти ва халқига миннатдорлик билдирамиз. Шундай неъматни насиб этгани учун Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтамиз. Биз Ўзбекистонни зиёрат қилар эканмиз, бутун дунёни ўз илм нури билан нурафшон этган, Аллоҳнинг каломини бизларга етказиб келган улуғ алломалар юртини зиёрат қилаётганимиздан беҳад мамнунмиз. Биз айни дамда ҳозир бўлиб турган ушбу муборак масжид, Абу Бакр Қаффол Шоший номлари билан аталар экан, бу зот ўзининг фиқҳ илмига қўшган улуғ ҳиссалари билан, ислом оламида ном қозонган бўлиб, бутун дунёдаги мадраса ва исломий таълим даргоҳларида асарлари таълим бериб келинади. Биз Ал-Азҳар университетида Имом Мотурудий, Имом Насафий, Имом Самарқандий асарларидан таълим берамиз. Шунингдек, Беруний, Ибн Сино каби алломаларнинг китобларини ҳам тадқиқ этамиз. Мен ўзим ҳам Ибн Сино фалсафаси бўйича мутахассисман.

Ал-Азҳар университетида Ўзбекистондан жуда кўп ёшлар илм олишган. Айни дамда 150 дан зиёд ўзбекистонлик талабалар таълим олишмоқда. Мен бу ерда “Азҳару шарифда ўқиганмиз” деган инсонларни кўриб, ўзимни жуда ҳам бахтиёр ҳис қиляпман. Мен билан бирга ал-Азҳар университети ректори, доктор Муҳаммад Ҳусайн жаноблари ҳам ташриф буюрган. Сафаримиз давомида Ўзбекистондаги таълим муассасалари ва ал-Азҳар ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва келажакда ҳамкорликда улкан ишларни амалга ошириш мақсадида шартнома ва меморандумлар имзолашга эришдик. Келишувлар натижаси ўлароқ яқин вақт ичида ўзбекистонлик имомларни ал-Азҳару шариф қошида очилган имомлар малакасини ошириш курсларида малака ошириб, бугунги замонавий муаммо ва масалаларга ҳам ечим топа оладиган мутахассис бўлиб қайтишларига ишонаман. Мен сизларнинг очиқ чеҳрангиз ва меҳмондўстлигингиз учун миннатдорлик билдираман.

Шайх ҳазратларининг диёримизга ташрифлари давом этмоқда.

Islom.uz протали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси биткоин криптовалютадан фойдаланиш масаласига изоҳ берди. Бу ҳақда Total.kz манбаси хабар берди..Қозоғистон мусулмонлари давоми...

1561 12:30 / 24.02.2022
Сўнгги вақтларда атрофимизда йўлтранспорт ҳодисалари шунчалик кўпайдики, агар яқинларимизга тааллуқли бўлмаса, уларни эътиборга олмайдиган ҳолатга келиб давоми...

1192 17:13 / 14.11.2021
2022 йил 78 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом мажмуаси майдонида .Китоб ndash камолот калити, номли илмиймаърифий китоблар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. давоми...

1424 14:28 / 07.04.2022
АҚШ пойтахти Вашингтонда Шимолий Америка ислом жамоаси ICNA ва Мусулмон Америка жамияти MAS томонидан уч кунлик конгресс ташкил этилди.Ҳар йили ташкил этиладиган давоми...

1873 14:00 / 24.04.2019
Аудиолар

120787 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42353 14:35 / 11.08.2021