1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Нисо сураси, 4-оят

14:29 / 12.10.2018 5898 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг. Агар ундан бирор нарсани сизга рози бўлиб берсалар, бас, уни енглар. Ош бўлсин, офият бўлсин. Нисо, 4-оят.

Бу оятда ҳам жоҳилий тузумлар томонидан аёлларга нисбатан жорий қилинган яна бир зулм бекор қилинмоқда.

Исломдан аввал турмушга чиқадиган хотин-қизларнинг маҳрини уларнинг валийлари олишар эди. Гўё бу ишга аёлларнинг алоқаси йўқдек билишарди. Қизнинг отаси, ака-укаси ёки бошқа яқин қариндошлари куёв томон билан савдони пишириб, маҳрни олиб, ўзлари тасарруф қилишарди. Таъбир жоиз бўлса, қизга худди бирор сигирни сотгандек муносабатда бўлишарди. Ислом бу номаъқул олди-бердини ҳаром қилди. Оила қуришни икки жоннинг бир-бирига рағбати ила, ўз хоҳишлари билан юзага келадиган муқаддас боғланишга айлантирди. Маҳрни эса келинга берилиши фарз бўлган ҳаққа айлантирди.

«Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг».

Берилганда ҳам, куёв томонидан чин қалбдан чиқариб берилиши талаб этилди. Шундай қилиб, маҳр келиннинг шахсий мулки бўладиган бўлди. Бу ҳол келинларни ҳурматлаш, тақдирлаш ва эркалашнинг муҳим бир кўринишидир. Келин ўзига фарз сифатида берилган маҳрнинг тўлақонли эгасидир. Нима қилса, ўзи билади. Жумладан, унинг ҳаммасини ёки бир қисмини куёвга қайтариб бериши ҳам мумкин.

«Агар ундан бирор нарсани сизга рози бўлиб берсалар, бас, уни енглар. Ош бўлсин, офият бўлсин».

Чин кўнгилдан қайтариб берилган маҳрни куёв бемалол қабул қилиб олса бўлади. Шу тариқа Ислом аёлларга ҳақ-ҳуқуқларини тўла олишда яна бир катта ҳукмни жорий қилди. Аёл кишининг обрў-эътиборини оширди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида шундай марҳамат қилади Китобдан насиба берилганларни кўрмадингми Ораларида ҳукм юритиш учун Аллоҳнинг китобига давоми...

3166 20:00 / 11.01.2021
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади Роҳмандан бошқа сизларга ёрдам берадиган лашкар ким ўзи Кофирлар алдовдан бошқа ҳеч нарсада эмаслар давоми...

2440 19:05 / 26.09.2019
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Бугунги кунда сизларга барча пок нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилганларнинг таоми давоми...

830 19:00 / 01.08.2023
Аллоҳ таоло Инсон сурасида шундай марҳамат қилади .Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, етим ва асирларга берарлар, 8оят.Ана, биродарлар, давоми...

3121 13:17 / 25.12.2018