1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Таълифот (китоблар)

106. «Фақиҳ имомлар ихтилофида ҳадиси шарифнинг ўрни»

12:58 / 27.09.2018 3521 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Фақиҳ имомлар ихтилофида ҳадиси шарифнинг ўрни»

Муқаддима
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!

«Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин!

Аллоҳнинг Набийси Муҳаммад Мустафога салавот ва саломлар бўлсин!

Бир китобнинг ёзилишига сабаб бўлган турли омиллар бўлганидек, унинг таржима қилинишига ҳам китоб ва унинг муаллифи билан боғлиқ бирор ҳодиса туртки бўлади. Сиз муҳтарам ўқувчиларимизга тақдим қилинаётган ушбу таржиманинг ҳам ўзига хос тарихи бор.

Хориждаги илмий анжуманлардан бирида иштирок этаётганимда ўғлим Исмоилжондан «Сизни ота-ўғил Муҳаммад ва Муҳиддин Аввомалар ­сўрашяпти» деган хабар келиб қолди. Сўнг улар юборган мактуб ҳам етиб келди. Унда Муҳиддин Аввома отаси Муҳаммад Аввоманинг саломини йўллаб, илмий ҳамкорликка таклиф ҳақида хабар юборган эди.

Кейин ёзишмалар давом этиб, ниҳоят, Жанубий Африка жумҳуриятининг Йоханнесбург шаҳрида ўтказилган илмий анжуманда учрашдик...»

Аллоҳ таолонинг қазои қадари экан, падари бузрукворимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг мазкур китобга ёза бошлаган муқаддималари шу ерда узилиб қолган.

Кўпчиликка маълумки, устозимиз бир неча йиллар давомида аҳли илмлар даврасида тафсир, ҳадис, ақоид, фиқҳ, тасаввуф каби илмлардан дарс бериб келар эдилар. У киши мазкур дарслар учун машҳур уламоларимизнинг мўътабар китобларидан бирини асос қилиб олиб, уни ўқиб, таржима қилиб, шарҳлаб берар эдилар. Устозимизнинг кўрсатмаларига биноан биз шогирдлар ҳар бир дарсни ёзиб олиб, тўплаб борар эдик. Шу зайлда баъзан бир неча ой, баъзан бир неча йил давомида катта бир китобнинг тўлиқ матни оққа кўчирилиб, батафсил шарҳланиб, ниҳоясига етказилар эди. Шундан сўнг шайх ҳазратлари бу китобни халқимизга тақдим қилиш учун унга сўзбоши ёзиб, керакли изоҳлар, зарур маълумотлар билан тўлдириб, нашрга тайёрлашга киришар эдилар.

Падари бузрукворимиз илмий сафарларидан бири ҳақидаги хотираларини айтиб бераётиб, мазкур китобнинг ёзилиш тарихи ҳақида шундай деган эдилар:

«2014 йилнинг январида Жанубий Африка Республикасининг пойтахти Йоханнесбургда «Инсоният хизмати учун илмий исломий анжуман»нинг Иккинчи халқаро йиғини бўлиб ўтди. Анжуманда 80 дан ортиқ мамлакатдан келган уламолар қатнашишди. Анжумандан мақсад Аҳли сунна вал жамоа ҳамда тўрт мўътабар фиқҳий мазҳабларга амал қиладиган, буюк муҳаддисларнинг, руҳий тарбия устозларининг йўлини тутган уламолар ва мўмин-мусулмонларни бирлаштириш, бугунги кунда юзага келаётган турли хуруж ва ҳужумларга раддия беришдан иборат эди. Анжуманда дунё мусулмонларининг бугунги ҳолати, Аҳли сунна вал жамоа мазҳабидаги мусулмонларга ёрдам бериш масалалари муҳокама қилинди, шу мавзуда ёзилган янги китоблар тақдим қилинди, Жанубий Африка Республикасидаги турли исломий ташкилотларнинг фаолияти билан танишилди.

Муҳаддислар ва уларнинг шариатга қилган хизматлари, илмий фаолиятлари, бугунги кунда уларнинг асарларидан фойдаланиш, уларга тош отаётганларнинг келиб чиқиши ва мақсадлари, бу муаммоларни бартараф қилиш йўллари ҳақида шайх Муҳаммад Аввома маъруза қилди…»

Ушбу анжумандан сўнг устозимиз шайх Муҳаммад Аввоманинг мазкур китобини бизга таништириб, навбатдаги дарсларни шу китоб асосида бошлашни таклиф қилдилар. Бир неча ойдан сўнг китобнинг таржимаси тугагач, ёзиб олинган матн оққа кўчириб, оят-ҳадислар матни қўйиб чиқилди, зарур жойларга изоҳлар берилди.

Шайх ҳазратлари вафотларидан бироз аввал китобда ёритилган мавзунинг долзарблигини ҳисобга олиб, унинг нафақат аҳли илмларга, балки барчага фойдали бўлишидан умид қилиб, нашрга тайёрлаётган эдилар...

Устозимизнинг вафотидан сўнг китоб муаллифи шайх Муҳаммад Аввома ҳазратлари билан боғланиб, китобнинг нашрга тайёрланаётганини айтиб, устозимизнинг ҳақларига дуо сўрадик. Шайх Аввома ниҳоятда мамнун бўлдилар, кейинроқ у кишини зиёрат қилганимизда эса ушбу нашрга сўзбоши ҳам ёзиб бердилар.

Алҳамдулиллаҳ, бугун устозимиз, падари бузрукворимиз сўнгги нуқта қўйишга улгурмаган ушбу хайрли ишни баҳоли қудрат ниҳоясига етказиб, сиз азиз ўқувчиларимизга тақдим қилиш насиб қилди. Ушбу камтарона уринишни устозимиздан навбатдаги туҳфа ўлароқ қабул қилишингизни, нимаики манфаат топсангиз, Аллоҳ таолодан, саҳву хатолари бўлса, биз ожиз бандалардан деб билишингизни сўраймиз.

Роббимиз бу асарни устозимиз учун садақаи жория ҳамда манфаатли илм ўлароқ ҳусни қабул қилиб, у зотни раҳмату мағфиратига буркасин, охиратларини обод айласин! 

Исмоил Муҳаммад Содиқ

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Аввома
Таржимон: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Фақиҳ имомлар ихтилофида ҳадиси шарифнинг ўрни»
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2018 йил
Ҳажми: 224 бет
ISBN: 978-9943-5110-5-6
Ўлчами: 84х108 1/32
Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йилдаги 1377-рақамли хулосаси асосида чоп этилди.

МУНДАРИЖА

Муқаддима

Мустафо Аҳмад Зарқонинг сўзи

Биринчи нашр муқаддимаси

Имомлар наздида ҳадиси шарифнинг тутган ўрнининг баёни ҳақида

Биринчи сабаб: Ҳадиси шариф қачон амал учун яроқли бўлади?

Иккинчи сабаб: Ҳадиси шарифни тушунишдаги ихтилофлари

Учинчи сабаб: Имомларнинг зоҳири бир-бирига қарама-қарши бўлган суннатга нисбатан тутган йўлларининг турли-туманлиги

Тўртинчи сабаб: Суннатни билишда даражаларининг турлилигидан келиб чиқадиган ихтилоф

Ушбу сабабга эътироз ўлароқ билдириладиган уч шубҳа

Хулоса

Биринчи илова

Фиқҳ академияси мажлисининг Қарори

Иккинчи илова: Ислом Конференцияси ташкилоти қошидаги Жидда Ислом фиқҳи академиясининг Қарори

Муаллиф
islom.uz
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ҳадис ва Ҳаёт, 20жузқорақалпоқ тилида ҳли сунна ўл жм мзҳабы негизинде пк ақыйда ҳм сап Исламға умтылыў, Қуран ҳм сннетти йренип мел етиў, Исламый мрипат таратыў, давоми...

848 10:43 / 10.11.2021
.Истина о сути гадания, колдовства, изгнание джиннов и нетрадиционных методов лечения, китобиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг .Фолбинлик, давоми...

4102 11:48 / 24.03.2014
118. .Ҳалол очиқойдиндир, ҳаром очиқойдиндир,Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳалол очиқойдиндир, ҳаром очиқойдиндир, деб давоми...

4776 14:02 / 24.03.2015
.Счастливая семья,Книга .Счастливая семья, вобрала в себя подробные разъяснения исламского учения о семейных отношениях, которых должен знать каждый мусульманин, давоми...

9885 14:29 / 07.02.2019
Аудиолар

118723 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40691 14:35 / 11.08.2021