1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Муҳаммад Аввоманинг Ўзбекистонга сафари хориж матбуотида ҳам кенг ёритилмоқда

13:46 / 20.09.2018 3313 pdf Ўқиш режими + -

Туркия Республикасининг “Anadolu” ахборот агентлиги томонидан ҳам Ислом дунёсининг машҳур олими Муҳаммад Аввоманинг юртимизга ташрифи ҳақида батафсил хабар тарқатилди.  

Хабарда шайх ҳазратлари бошчилигидаги азиз меҳмонларнинг юртимизда ўзбекистонлик дин олимлари томонидан илиқ кутиб олингани эътироф қилинган. Олимнинг Самарқанд шаҳри сафарига «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ  ҳамроҳлик қилаётгани,  улар Имом Бухорий илмий марказида муҳаддислар султони Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ қабрларини зиёрат этгани маълум қилинган.

Ахборот агентлигининг ёзишича, шайх Муҳаммад Аввома марказдаги талабалар билан учрашувда: “Бу мамлакат бутун Ислом оламининг ифтихори бўлмиш Имом Бухорийдек зотни етиштиргани учун ҳам фахланишга ҳақлидир”, дея алоҳида эътироф қилган.

Шунингдек, хабарда шайх ҳазрат юртдошимиз Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг мақбараларини зиёрат этиш давомида у зотнинг қабрлари ёнида “Саҳиҳул Бухорий”дан ҳадислар ўқиб, шарҳлаб бергани ҳам келтириб ўтилган.  Хабарда шайх ҳазратнинг шаҳардаги бошқа зиёратлари ҳақида ҳам сўз борган, шунингдек, Бухоро, Термиз, Қарши ва Тошкентга сафар уюштирилиши таъкидлаб ўтилган.  

Хабар сўнггида Муҳаммад Аввома ҳазратнинг таржимаи ҳоллари ҳам келтириб ўтилган.


“Anadolu” АА материали асосида

Islom.uz портали таҳририяти тайёрлади


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Германия ҳукумати Рамазон ойида мамлакат масжидларида азонни овоз кучайтиргичларда чақиришни маъқуллади. Германиядаги Эрон маданият марказининг хабар давоми...

1536 09:28 / 23.04.2021
Туризм Федерал агентлиги Ростуризм Россияда мусулмонлар учун маданият мерос объектлари бўйлаб саёҳатларни оммалаштиришни режалаштирмоқа, ndash деб хабар қилмоқда давоми...

2033 11:14 / 08.10.2018
Инсонларга ёрдам кўрсатувчи жамиятлар федерацияси DDEF нинг Ғарбий Африкадаги Буркина Фасода олиб борган сўнгги фаолиятлари натижасида бир кунда 100 киши мусулмон давоми...

2657 10:33 / 11.03.2019
Кеча 14 октябр куни Покистон Ислом Республикасидан 45 дан ортиқ ислом дини уламолари Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда Turon24 нашри хабар давоми...

3224 14:13 / 15.10.2018
Аудиолар

121402 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42899 14:35 / 11.08.2021