1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имом-хатиблар ва имом ноиблари ротация қилинди

10:15 / 31.08.2018 6939 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидларда хизмат қилаётган имом-хатиблар ва имом ноибларининг вазифа алмашинуви (ротацияси) ўтказилди, дея хабар берди Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати.

Хабарда таъкидланишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида вазифа самарадорлигини ошириш ҳамда имом-хатибларнинг иш фаолиятини янада фаоллаштириш мақсадида идора тизимидаги масжидларда хизмат қилаётган бир қатор имом-хатиб ва имом ноиблари ўртасида вазифа алмашинуви ўтказилган. Жумладан:

Муҳаммадиев Раббим “Ракат” жоме масжидидан “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиблигига;  

Эргашев Аъзамжон “Имом Термизий” жоме масжидидан “Баланд” жоме масжиди имом-хатиблигига;

Ҳакимов Ўткир “Усмон ибн Мазъун” жоме масжидидан “Ракат” жоме масжиди имом-хатиблигига;

Бегматов Исақжон Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мутахассислигидан “Усмон ибн Мазъун” жоме масжиди имом-хатиблигига;

Абдуқодиров Муҳаммадраҳим “Абу Ҳурайра” жоме масжидидан “Исломобод” жоме масжиди имом-хатиблигига;

Нуманжанов Мухиддин “Хўжа Аламбардор” жоме масжидидан “Абу Ҳурайра” жоме масжиди имом-хатиблигига ўтказилганлар.

 Шунингдек, Джуманов Абдулҳамид “Исломобод” жоме масжиди имом-хатиблигидан Хоразм вилояти Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юртига ўқитувчи вазифасига тайинланган.


Islom.uz портали таҳририяти


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳозирда Қозоғистонда иккита Ислом банки фаолият юритмоқда.АлҲилол банки, АбуДаби тижорат банкининг филиали бўлиб, шариатга мувофиқ омонатлар ва уйжойларни давоми...

1271 12:30 / 14.08.2021
Бугун, 14 май куни Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Ислом олами робитаси Халқаро ёрдам, фаровонлик ва тараққиёт ташкилоти Бош котиби доктор Абдулазиз Сарҳан давоми...

1387 18:30 / 14.05.2022
2021 йил 08 февраль куни Вақф хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё домла Абдураҳмонов .Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти,га ташриф буюрди. Бу ҳақда билим юрти матбуот давоми...

1508 10:34 / 09.02.2021
.Ислом раҳмат ва тинчлик хабарчиси, номли халқаро конференция Чеченистон Республикаси Мусулмонлар идораси ташаббуси билан ташкил этилмоқда, деб хабар беради elAhram давоми...

1506 11:30 / 13.02.2019
Аудиолар

120777 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42342 14:35 / 11.08.2021