1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Учар от

12:11 / 28.08.2018 7087 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир подшоҳ икки жиноятчига ўлим жазоси тайинлаб, ҳукм ўқилган кундан бир ой ўтиб ижро этилишини белгилабди. Маҳкумларнинг бири қаттиқ тушкунликка тушиб, оҳ-воҳ тортиб ўзини ташлаб зиндоннинг бир бурчагига ёпишиб олиб ўлимини кутар эди. Иккинчи маҳкум эса, ўта зийрак одам эди. У бундан қутилиш йўли, ҳеч бўлмаганда узоқроқ муддат ҳаётда қолиш йўли ҳақида ўйлай бошлади…

Кечаларнинг бирида султон ҳақида, унинг хатти-ҳаракатлари, нимани яхши кўрадию нимани ёмон кўради, шулар ҳақида ўйлаб ўтириб бирдан подшоҳ ўз отини қаттиқ яхши кўриши, кўп вақтини у билан ўтказиши ақлида ялт этиб, ажойиб фикр хаёлига келди. Дарҳол «назоратчи», дея бақирди. Унга ўта муҳим масала тўғрисида подшоҳ билан кўришмоқчилигини айтди. Подшоҳ бунга рози бўлиб, ундан ўша ўта муҳим иш нима эканини сўради. Ҳалига маҳкум зоти олийларидан қатлини бир йилга кечиктириб турсалар, унинг отига ўша муддат ичида учишни ўргата олишини айтди. Подшоҳ дунёда ягона учар отни миниб олиб парвоз қилаётганини хаёл қилиб бунга кўнди.

Маҳкумнинг шериги бундан хабар топиб, қаттиқ ҳайратга тушиб: «От учмаслигини биласану, қандай қилиб бу каби аҳмоқона таклифни беришга журъат этдинг», деди.

Ҳалиги зийрак маҳкум: «Биламан, лекин мен ўзимга озодликка олиб чиқадиган тўртта имкониятни бердим: бир йил ичида ё подшоҳ ўлиб кетади  ёки мен қийналмасдан тўшакда жон бериб, қатл қилиниб ўлишдан халос бўламан, ё бу муддат ичида от ўлади, ёки ростдан ҳам отга учишни ўргатаман», деди.

Қиссадан ҳисса: Бошингга тушган муаммодан асло тушкунликка тушиб, чорасиз ўтирма. Ақлингни ишга сол, ўнлаб ечимлар топ, балки уларнинг бири сени бу муаммодан халос қилар.


Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
11. Рамазон тақво ойидир. Рамазон мўмин кишига тақво малакасини бахш этувчи ойдир. Чунки бу ойнинг асосий хоссаси ҳисобланган рўза ибодатининг энг катта натижаси давоми...

1613 15:00 / 27.04.2020
Ислом mdash Арабистоннинг саҳро кенгликлари бағрида вужудга келган бўлиб, жаҳоннинг учта буюк динларидан биридир. Тарихий нуқтаи назардан ислом энг ёш дин давоми...

1795 14:30 / 28.11.2019
Яқин ўн йилларда содир бўлган бу воқеани ўз қулоғи билан эшитган муҳтарам устозларимиздан бирининг айтганлари менга шунчалик таъсирли бўлдики, ҳамон барча давоми...

5813 14:00 / 17.01.2020
15бобФақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ айтадиларҚозиликни қабул қилиш тўғрисида ҳам уламолар орасида ихтилоф бор. Баъзилар қозиликни қабул қилиш дуруст давоми...

936 18:00 / 15.11.2020