1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан

06:10 / 03.09.2018 2783 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган эдик, ансорийлардан бир киши келиб, у зотга салом бердида, сўнга ансорий орқасига қайтиб кетаётган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй ансорийнинг биродари, дўстим Саъд ибн Убоданинг (аҳволи) қандай?» дегандилар, у ансорий: «Дуруст», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан ким унинг ҳолидан хабар олгани боради?» деб, ўринларидан турдилар. Биз ҳам у зот билан бирга турдик. Биз ўша пайтда ўн нафардан кўпроқ эдик. Бирортамизда ковуш ҳам, махси ҳам, дўппи ҳам, кўйлак ҳам йўқ эди. Бизлар шўр ерларни босиб ўтиб, ҳатто Саъд ибн Убоданинг ҳузурига келдик. Атрофида ўтирган қавмлари орқага ўтишди, ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зот билан бирга борган саҳобалар эса Саъд ибн Убодага яқин ўтиришди.

Имом Муслим ривоятлари.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Кишининг жамоат билан ўқиган намози уйида ва бозорида ўқиган намозидан давоми...

2797 09:05 / 29.03.2018
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким менга одамлардан бирор нарса сўрамайман, деб кафолат берса, мен унинг давоми...

2828 06:00 / 22.09.2018
566 . , ,. . 5663. Абу Саид алХудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБир пайт биз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга давоми...

1748 09:39 / 09.10.2018
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам Раббилари азза ва жалладан қуйидагиларни ривоят қилдилар.Қачон банда Менга бир қарич давоми...

3075 08:35 / 27.01.2018