1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Зикрнинг фазли (17-тавсия)

05:00 / 11.03.2017 4712 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зикрнинг фазли (17-тавсия) 

Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен учун Ислом шариати аҳкомлари кўпайиб кетди. Менга ўзим маҳкам ушлайдиган нарсани айтиб беринг», деди. У зот: «Тилинг Аллоҳнинг зикридан ҳўл бўлиб турсин», дедилар».

Термизий, Ибн Можа, Ҳоким ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган. Лафз Термизийники.

 

Изоҳ: Ислом шариати аҳкомларига фарз, вожиб ва суннат амаллар киради. Лекин бу ҳадисда фарз ҳам, вожиб ҳам бўлмаган нафл амаллар назарда тутилган, чунки фарз ва вожиб амалларнинг ўрнини бошқа ҳеч бир амал тўлдира олмайди.

Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Мужоҳидларнинг қайси бирининг ажри улканроқ?» деб сўради. У зот: «Аллоҳ таборака ва таолони кўп зикр қилганининг», дедилар. «Солиҳларнинг қайси бирининг ажри улканроқ?» деди. У зот: «Аллоҳ таборака ва таолони кўп зикр қилганининг», дедилар. Кейин у намоз(хон), закот (берувчи), ҳаж (қилувчи) ва садақа (берувчи) ҳақида сўради, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар сафар: «Аллоҳ таборака ва таолони кўп зикр қилганининг», деявердилар.

Абу Бакр Умарга: «Эй Абу Ҳафс, зокирлар ҳамма ажрни олиб кетишди-ку», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», дедилар».

Имом Аҳмад ва Табаронийлар ривоят қилишган.

 

Юқоридаги ҳадислардан олинадиган фойдалар:

1. Нафл ибодатларнинг ўрнини Аллоҳ азза ва жалланинг зиркри тўлдирар экан.

2. Тилни Аллоҳнинг зикри билан ҳўллаб туриш керак экан.

3. Намозхон, закот берувчи, ҳаж қилувчи, садақа берувчи ва солиҳ бандаларнинг энг ажри кўпи Аллоҳ таолонинг энг кўп зикр қилгани экан.

 

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф тайёрлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абу Умома алБоҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга икки киши зикр қилинди бири давоми...

3547 19:00 / 15.12.2021
. . .Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам атрофларида давоми...

3634 13:00 / 23.12.2020
. . Қайс ибн Осим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .У киши мусулмон бўлганида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сув ва сидр ила ғусл қилишга амр давоми...

2199 19:00 / 21.06.2023
. . Имрон ибн Ҳусайн алХузоъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар билан намоз ўқимай, давоми...

908 19:00 / 22.11.2023