1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Абу Убайда Баҳрайндан мол олиб келди

10:40 / 07.07.2018 3129 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Амр ибн Авф Ансорийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Убайда ибн Жарроҳни Баҳрайннинг жизясини олиб келиш учун юбордилар. Абу Убайда Баҳрайндан мол олиб келди. Ансорийлар Абу Убайданинг келганини эшитиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бомдод ўқиш учун келишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (намоздан) чиққач, у зотнинг олдиларига келиб олишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни кўриб, табассум қилдилар. Сўнг: «Абу Убайданинг бирон нарса олиб келганини эшитибсизлар шекилли?» дедилар. Улар: «Ҳа, шундай, эй Аллоҳнинг Расули!» дейишди. У зот: «Шодланинг ва сизларни хурсанд қиладиган нарсага умид қилинг! Аллоҳга қасамки, мен сизларга фақирлик етишидан қўрқмайман, балки дунё сиздан аввалгиларга кенг қилинганидек, сизларга ҳам кенг қилинишидан, натижада улар кимўзар ўйнаганидек, сизлар ҳам кимўзар ўйнашингиздан ва у уларни ҳалок қилганидек, сизларни ҳам ҳалок қилишидан қўрқаман», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Изоҳ: Саҳобаи киромларнинг кўпчилиги ўша пайтларда жуда ҳам камбағалликда, йўқчиликда ҳаёт кечиришар эди. Улар мол-дунёга ҳарислик қилиб эмас, балки ўта муҳтож бўлганларидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга келган мол-мулкдан бирор нима олмоқчи бўлишган эди. Шунинг учун улар бомдодни одатда ўзлари ўқийдиган маҳаллий масжидларда ўқимай, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўқишган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ушбу мол-мулкка ҳақдор бўлишларига, муҳтожликдан сўрашаётганига қарамай, дунёга берилишдан қайтармоқдалар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Муҳаммаднинг жони Унинг қўлида бўлган Зот билан қасамки, ушбу умматдан давоми...

3995 01:03 / 09.06.2017
Амирул мўминин Абу Ҳафс Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Амаллар фақат ниятларга кўрадир. Ҳар кимга давоми...

3215 16:26 / 21.09.2017
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиСаҳл .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ у зотни юборган пайтдан то қабз қилгунича оқ нонни давоми...

2568 06:10 / 23.08.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Тўғриликни лозим тутинглар, ҳеч бўлмаса шунга яқин бўлинглар. Билингларки, давоми...

2507 08:25 / 17.01.2018