1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Инсонга иблиснинг ўзи ўргатган гуноҳи

20:51 / 10.06.2018 4184 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳасад – бу қадимдан бор бўлган гуноҳ, унинг бошланиши Иблисга бориб тақалади. Иблис, Одам алайҳиссаломга Аллоҳ Таоло томонидан берилган мақомга ҳасад қилди. Иблис ўзининг кибри ва ҳасади туфайли Одам алайҳиссаломга таъзим қилишдан бош тортди ва Аллоҳнинг раҳатидан қувилди. 

Ҳасад, Аллоҳ Таоло тақдир қилганига ношукр бўлишни ва бировга марҳамат қилганини кўролмаслигини ифодалашдир. Ҳасад – бу, бировга берилган неъматдан, ўша инсон қуруқ қолишини ҳоҳлашдир.

Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“ Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

 “Сизларга аввалгиларнинг касали тегибди – ҳасад ва адоват (нафрат). Бу касаллик тиғ кабидир, бироқ у сочни қирмайди, балки, тақвойингизни “қиради”. Жоним Қўлида бўлган Зотга қасам! Мўмин бўлмагунингизгача жаннатга кирмайсизлар. Бир-бирингизга муҳаббат ва ҳурмат ҳиссини туймагунингизгача, мўмин бўлмассизлар. Буларни кучайтирувчи амалларни сизларга айтайми? Бир-бирингиз ичингизда саломни тарқатинглар”. (Имом Аҳмад).

Ҳасаддан  шифо топиш қийин, ҳаттоки у шифоси йўқ бўлган касаллик ва ўлдирувчи заҳардир. У ҳар доим қайғу, алам, туганмас дард олиб келади. Осмонларда содир бўлган энг биринчи гуноҳ, бу Иблиснинг Одам алайҳиссаломга қилган ҳасадидир.

Аллоҳ Таоло марҳамат қилди:

 “Эсла, Фаришталарга: “Одамга сажда қилинглар!” дедик. Бас, сажда қилдилар, фақат иблисгина бош тортди!” (Тоҳа сураси, 116-оят)

Ҳасад, ерда ҳам содир бўлган биринчи гуноҳдир. Одам (алайҳиссалом)нинг ўғилларидан бири иккинчисига ҳасад қилиб, уни, шу иллат туфайли, ўлдирди. Ҳасаднинг салбий тарафлари шунчалар кўпки, санаб саноғига етиб бўлмайди, ва шунчалар ҳаммага айёнки, ёзишга зарурати ҳам йўқ.

Қуръони Каримда Аллоҳ Таоло марҳамат қилади:

 Уларга Одамнинг икки ўғли хабарини ҳақ ила тиловат қилиб бер. Ўшанда икковлари қурбонлик қилдилар, бас, бирларидан қабул қилинди, бошқасидан қабул қилинмади. У: «Албатта, мен сени ўлдиражакман», – деди. (Наригиси) айтдики: «Албатта, Аллоҳ тақводорлардангина қабул қиладир.  Моида Агар мени ўлдириш учун менга қўл чўзсанг ҳам, мен сени ўлдириш учун сенга қўл чўзувчи эмасман. Албатта, мен оламларнинг Робби Аллоҳдан қўрқаман.” (“Моида” сураси, 27-28-оятлар)

Ҳасад – ҳамманинг танаю-маъломатига арзийдиган сифатдир. У инсонга ва унинг дийнига зарар келтиради. Аллоҳ Таоло Қуръонда бизларга, ҳасадчининг ёмонлигидан Ўзидангина паноҳ сўрашга амр этди.

Ҳатто, ҳасаднинг ҳунук аҳлоқ эканлигидан ташқари, атрофдагиларга ундан зиёд салбий ҳислатининг таъсири бўлмаганида ҳам, шунинг ўзи ҳам, ундан чекинишга кифоя қиларди. Қандай қилиб ундан йироқлашмайлик, ахир у Аллоҳ Таолога нисбатан яққол душманлик ва Унинг амрлари ҳамда тақдирига  бўйсунмаслик бўлса.

Ҳасадчининг нафратининг натижаси – бу ҳасад қилаётган кишиси, Аллоҳ Таолонинг марҳаматига муносиб эканлигига ишонмаслигидир. У, Борлиқнинг Яратувчисини, Ўзининг марҳаматини яратган бандалари ўртасидаги тақсимотининг ноҳақлигида айблайди. Албатта, бу Аллоҳ Таолога беодоблик ва Унга нисбатан исёндир.

Шу йўл билан, ҳасадчи ниятида Иблис билан бирга бўлади ва ҳар инсонга яхшилик қилиш керак, деб ҳисоблаган, Пайғамбар алайҳиссаломлардан йироқлашади. Ибн Ҳиббон ўзининг саҳиҳ ҳадислар тўпламида ва Бойҳакининг “Шуъайб ал-иймон” китобида, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дан қилинган ривоятда, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

 “Банданинг қалбида иймон ва ҳасад бирга бўлолмайди” (Ибн Ҳиббон).

Бу ҳадис шуни намоён этадики, Ислом дини олимлари айтганидек, Аллоҳнинг ҳар ишида Унинг ҳикматини кўра билган, ҳақийқий иймон эгаси, Аллоҳнинг Ўз марҳаматини тақсимлашига нафрат қилгувчи ҳасадга қарама-қаршидир.

Юқорида келтирилганлардан кўриниб турибдики, ҳасад инсон учун энг катта гуноҳ ва ярамас ҳислат экан. Шунинг учун ҳар бир инсон, бу қалб касалидан қутулмоғи керак.

Муҳаммад ибн Сирин (Аллоҳ Ўз раҳматига олсин) деди:

 “Мен ҳеч қачон дунё ишларида ҳеч кимга ҳасад қилмаганман. Агар бу инсон, (мен ҳасад қилишим мумкин бўлган кимса) Жаннат аҳлидан бўладиган бўлса, дунё ишларида, Жаннатга кирувчига қандай қилиб ҳасад қилишим мумкин. Агар бу инсон Дўзах аҳлидан бўладиган бўлса, қандай қилиб, Дўзахга кирувчининг дунё ишларида ҳасад қилишим мумкин” (“Ихъя ъулум ад-дин”).

Бу иллатдан қутулиш онсон бўлади, агар, бу нақадар оғир ва қабиҳ сифат эканлигини билсак ва тушунсак. Лекин, қалб иллатларидан қутулишнинг энг яхши йўли, маънавий устозга шогирд тушишдир. Қалбни тозалашдек бу ишда (кибр, ҳасад ва бошқалардан)  маънавий, руҳий устознинг топшириқларини бажаришдан кучлироқ, ёрдам берувчи нарса йўқ.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсон фарзанди ўз нафси ва шайтон билан бўладиган жангда мағлуб бўлиб, Аллоҳ таолонинг ҳаққига тегишли бирор гуноҳ қилиб қўйса, яъни нафсининг ва шайтоннинг давоми...

3222 12:31 / 12.06.2018
Қуйида Аллоҳга ва Унинг Расулига муҳаббатлари билан тилларда достон бўлган авлод ndash саҳобалар авлоди вакилларидан бирига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

3782 10:35 / 26.12.2018
Исрофгарчиликка йўл қўйишнинг бир неча сабаблари бор. Келинг, улардан баъзиларини эслаб ўтайлик.1. Исрофчининг исрофнинг барча кўринишларини ман қиладиган диний давоми...

3030 14:39 / 28.03.2018
Тақво билан вараъ орасидаги фарқлар қуйидагилар1. Тақво ҳимояга тайёргарликдир. Вараъ шубҳани даф қилишдир.2. Тақво сабаби аниқ нарсадир. Вараъ сабаби гумон давоми...

3917 12:53 / 07.03.2018