1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Қадр кечаси

16:55 / 05.06.2018 7339 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазон кечаларидан бири Лайлатул Қадр деб номланади, у кеча раҳмат, мағфират, яхшиликлар ва ажр кечасидир. Қуръонда у минг ойдан яхшироқ деб таърифланган.  Минг ой саксон  йилу тўрт ойга тенг. Энг бахтли инсон бу кечани топиб уни ибодат билан ўтказган кишидир.  Агар ким бу кечани ибодат билан ўтказса, саксон уч йилдан ортиқ ибодат қилганга тенглаштирилади. Қанчалик зиёда эканлиги номаълум,  яъни бу кечанинг минг ойдан қанчалик улуғлиги.  Аслида бу Аллоҳнинг бандаларига ато қилган жуда улкан неъматидир.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ  таоло Қадр кечасини фақат менинг умматимга берди, аввалги умматларга бу нарса берилмаган”, дедилар.

Баъзи ҳадисларда хабар берилишича Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Исроилдан бир кишини зикр қилдилар. У Аллоҳ йўлида минг йил ибодат қилган эди. Саҳобалар розияллоҳу анҳумлар бу гапни эшитиб унга хавас қилишни бошлашди, шунда Аллоҳ Қадр кечасини берди.

Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Исроилдан тўрт одамни Аюб, Закариё, Хизқиё, Юшаъ алайхиссаломларни зикр қилдилар, улар саксон йилдан ибодат қилишиб, бир лаҳза ҳам Аллоҳга осийлик қилишмаган. Бу гапни саҳобалар эшитиб таажжубланишди, шунда Жаброил алайхиссалом келиб Қадр сурасини ўқиб бердилар. Яна булардан бошқа ҳадислар ҳам бор. Ҳадислардаги бу каби хилма хиллик бўлишига сабаб, бир вақтнинг ўзида бир неча хил воқеалар содир бўлади ва сўнгра оят нозил бўлади. Шу сабабли нозил бўлган оятни, бўлиб ўтган воқеаларни ҳар бири билан боғлаш мумкин. Сабаби нима бўлишидан қатъий назар бу кеча Аллоҳ таолонинг уммати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга берган жуда катта неъматидир. Балоғат ёшига етганларидан бери Қадр кечасидаги ибодатни умуман ўтказиб юбормаган машойихларга ҳавас қай даражада хақли бўлиши мумкин.

Уламолар орасида бу кечани аниқлаштириш борасида турли ихтилофлар мавжуд.  Тахминан элликка яқин турли фикрлар мавжуд, уларни ҳаммасини биттада жамлаш мушкул. Шубхасиз, энг машҳур хулосалар энди келтирилади. Ҳадис тўпламларида бу кечанинг қадри ҳақида турли ҳадислар келтирилади. Уларнинг баъзиларини эътиборингизга ҳавола этамиз, аммо бу кеча Қуръонда зикр қилинганлиги ва алоҳида сура нозил бўлганлиги учун аввалом бор бу сура шарҳи ҳақида гапирсак мақсадга мувофиқ бўлар эди. Таржималар Мавлоно Ашраф Али Таҳонавининг “Баёнул Қуръон” тафсиридан ва бошқа китоблардан олинган.

“Биз Қуръонни Қадр кечаси нозил қилдик”. Шу нарсанинг ўзи бу кечанинг қадри учун кифоя қилар эди, шундай буюк Қуръон шу кеча нозил бўлди. Лекин бу кеча ўзида жуда кўп бошқа яхшиликларни ва раҳматларни ҳам жамлаган. Ва яна:

“Сиз Қадр кечаси қанчалик буюклигини биласизми ?” Яъни бу кечанинг азаматини, улуғлигини, унда қанча раҳмат, яхшиликлар, даражалар борлигини биласизми ? Сўнгра унинг баъзи улуғворликлари ҳақида сўз боради.

“Қадр кечаси минг ойдан афзал” яъни бу кечани ибодат билан ўтказишлик минг ой ибодат қилганликдан афзал, қанчага афзал эканлиги ёлғиз Аллоҳга аён.

Бу кеча малаклар осмондан ерга тушади. Аллома Розий раҳматуллоҳи алайҳ ёзадилар: “Фаришталар одамни биринчи марта кўрганларида одам уларда нафратни қўзғади ва улар: ”Эй Аллоҳ Ер юзида қон тўкувчи ва бузғунчилик қилувчи инсонни яратасанми”, дейишган. Аввалда ота онанг сени маний холатида кўришганда сендан нафратланиб, хатто кийимга тегса уни ювишга тушишган. Лекин Аллоҳ бу томчига гўзал суврат берганидан сўнг, ота она унга меҳрибон бўлишга мажбур ва яхши кўрадиган бўлди. Ва бугун Қадр кечаси Аллоҳга ибодат ва Уни таниш билан бандлигингда, осмондан фаришталар айтиб қўйган сўзлари учун сенинг олдингга узр сўрагани тушишади.

“Руҳ ҳам” бу кеча Ерга тушади. Яъни Жаброил алайхиссалом бу кеча ерга тушади. Руҳ ҳақида тафсирчиларда бир нечта фикрлар мавжуд. Лекин аксар тафсир уламолари наздида Руҳдан мурод Жаброил алайҳиссаломдир. Аллома Розий раҳматуллоҳи алайҳ фикрларига кўра шу қавл тўғри. Жаброил алайҳиссаломнинг мавқелари юқори бўлганлиги учун уни исми алоҳида бошқа фаришталардан кейин зикр қилинган. Баъзи тафсир уламолари Руҳдан мурод катта фаришта бўлиб, ер ва осмонлар унинг олдида бир кичкина нарсадек. Яна бошқа фикр эгаларининг айтишича, бу бир гуруҳ фаришталар бўлиб, уларни бошқа фаришталар фақат шу кечада кўришади. Тўртинчи гуруҳ уламолари, бу Аллоҳнинг хос раҳмати бўлиб, аввалда малаклар сўнгра Аллоҳнинг Раҳмати ерга тушади. Булардан ташқари яна бир нечта тахминлар бор, лекин энг машҳури биринчи келтирилган фикр. Имом Байхақийнинг Сунан тўпламларида келтирилишча, Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “ Жаброил алайхиссалом бир гуруҳ фаришталар билан ерга тушадилар, ва кимни зикр қилаётганини кўришса, унинг хаққига дуо ва истиғфор айтишади.”, дедилар.

Кўп ҳадисларда келган хабарларга биноан бу кеча дуолар мустажоб бўлади. Баъзи мўтабар китобларда келтирилган битта ҳадисда, бу кеча Исо алайхисалом осмонга кўтарилганлар. Бу кеча Бани Исроилнинг тавбаси қабул бўлган.

Бу кеча тинчлик кечаси. Баъзи ҳадисларда айтилишича, фаришталар иймон келтирганларга салом беришади, бир гуруҳи келади ва иккинчи гуруҳи кетади. Бу кеча зулм ва ёмонликдан холи тинчлик, саломатлик кечаси.

Бу кечанинг раҳмати тонгга қадар давом этади. Яъни бу кечанинг баракаси фақат кечанинг бир қисмигагина хос эмас, балки тонггача давом этади.

 Бу суранинг муқаддас Қуръонда зикр қилинишини, унинг фазилатли эканлигига ўзи аслида кифоя қилади.  Лекин ҳадисларда ҳам бу кечанинг қадр қиймати ҳақида кўп гапирлганлигидан қуйида баъзилари билан танишиб чиқамиз:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши бу кеча иймон ва ишонч ва ажр олиш нияти билан ибодат ила қоим бўлса, унинг аввалги барча гуноҳлари мағфират қилинади”, дедилар.

Изоҳ: Қоим бўлишдан мурод, намоз ўқиш ёки ибодатнинг бошқа турлари ҳам киради, Қуръон тиловат қилиш, зикр айтиш ва х.к.з. Савоб олишга умид қилиш дегани, риё учун бўлмаслик, амалларни ихлос билан Аллоҳнинг розилигини истаб қилиш, ва ажрни олиш.

Хатобий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Оғир иш деб, хоҳламасдан эмас балки қалби салим билан савоб умидида туришлик. Чунки ажр олишга қанчалик кучли иймон ва ишонч бўлса, ибодатда қийинчиликларга сабр қилиш шунча енгил бўлади. Шу сабабли инсон Аллоҳга яқинлашгани сари унинг ибодатга рағбати ҳам ўсиб бораверади.”

Бу ва шунга ўхшаш бошқа ҳадисларда айтилган гуноҳлар уламолар наздида сағийра ҳисобланади. Чунки Қуръонда кабира гуноҳлар ҳақида гап борганда, “тавба қилганлардан ташқари” – деган сўзлар бор. Шу оят асосида уламолар гуноҳи кабиралар фақат надомат ила тавба қилиш билангина кечирилишини айтганлар. Ҳадисларнинг қаерида гуноҳларнинг кечирилиши ҳақида гап кетса олимлар уларни сағийра гуноҳлар  билан боғлашган.

Надомат – бу ўтган ишга ачиниш ва келажакда бу каби гуноҳни бошқа такрорламаслик. Шунинг учун агар кимдир гуноҳи кабирани содир этса, у киши дуолар қабул бўладиган вақтларда ёки Қадр кечасида, Аллоҳнинг раҳмати унга нозил бўлиб, барча каттаю кичик гуноҳлари кечирилиши учун, гуноҳларига чин дилдан ва тили билан тавба қилиши керак.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, бир куни Рамазон ойида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “ Сизга Рамазон ойи кириб келди, унда минг ойдан яхшироқ кеча бор. Ва ким бу кечадан маҳрум бўлса, у ҳамма яхшиликлардан маҳрум бўлибди, ундан фақатгина энг бахтсизларгина маҳрум бўлади”, дедилар.

Изоҳ: Аслида, бу марҳаматлардан мосуво бўлганларнинг бахсизлигида яна қанақа шубҳа бўлиши мумкин. Минг ойлик ибодат савобини олишлик учун, атиги бир ой қоим бўлишликни нимаси қийин бўлиши мумкин.

Албатта, қалбида заррача хоҳиш бўлмаганларгина бундан мосуво бўлишади. Агар зарра мисқолича иймон ҳаловатини тотганларида эди, юзлаб кечаларни қоим қилиб ўтказишар эди. Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳ васалламга берилган ваъдаларга қарамасдан, шу даражада кўп намоз ўқир эдилар-ки, хатто оёқлари шишиб, ёрилиб кетарди. Биз ҳам у зотни исмларини тилга оламиз, умматликни даъво қиламиз, амалларда ҳам у зотга эргашимиз лозим бўлади.

 

Расулллулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:”Аллоҳ таоло шундай дейди: “Эй Одам боласи, Менга ибодат учун ажралиб чиқ! Ва Мен қалбингни хотиржам қиламан ва фақирлигингни кетказаман йўқса, қалбингни хавотирга тўлдираман, ва фақирлигинг сени тарк этмас”. Кундалик амалиёт бу ҳақиқатни адолат юзасидан тасдиқлаб турибди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “ Жаброил алайхиссалом Қадр кечаси бир гуруҳ фришталар билан ерга тушадилар, ва кимни турган ёки ўтирган холда Аллоҳни зикр қилаётганини кўришса, унинг хаққига дуо ва истиғфор айтишади. Ва Ийд куни келганда Аллоҳ фаришталари олдида фаҳрланади. Сўнгра Аллоҳ таоло фаришталардан сўрайди:” Эй фаришталар! Ишини битирган ишчига қандай мукофот ?”. Фаришталар:” Эй Аллоҳ! Унинг мукофоти , бажарилган ишни тўлиқ ҳаққини олиши”, дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: ”Эй фаришталарим! Менинг бандаларим ўз бурчларини адо этишди ва ийд намозига Менга дуо қилишга чиқишди. Иззатимга қасамки, Азаматимга қасамки, Мағфиратимга қасамки, Буюклигимга қасамки, Улуғлигимга қасамки, Мен албатта уларнинг дуоларини қабул қиламан !”, дейди. Сўнгра одамларга қараб Аллоҳ айтади: “Қайтинглар. Сизларни гуноҳларингиз мағфират қилинди, ёмон амалларингиз яхшиларига алмаштириб қўйилди!”. Ва одамлар гуноҳларда фориғ бўлган холатда қайтадилар”.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло шундай деди .Менинг номимдан айт .Эй ўз жонларига жавр зулм қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни давоми...

4429 09:57 / 08.06.2018
1229. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ифтор қилсалар .Заҳабаз зомау ва баталлатил уруқу ва сабатал ажру, давоми...

8499 18:00 / 09.04.2023
1. Рўза тутган кишининг тақводорлиги зиёдалашади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда рўзани олдинги умматларга фарз қилганидек, ушбу уммати Муҳаммадийяга ҳам фарз давоми...

3249 05:00 / 14.01.2017
Аллоҳ таолонинг ҳар бир амри ҳикматларга бойдир. .Аллоҳнинг раҳмати баҳона қидирур, деган машҳур мақол бор. Аллоҳ бу умматга раҳматини ёғдиришни ирода қилиб, Ўз давоми...

15482 10:37 / 19 март