1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Исломий оила

Эр-хотин одоблари

09:00 / 16.09.2021 11503 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолонинг номи билан ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатларига мувофиқ никоҳ ришталари орқали ҳаётларини бир-бирига боғлаган эр-хотин ўзаро ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб, чинакам одобга риоя қилганларида, турмушлари саодатли кечади, оилалари ҳақиқий фароғат қасрига айланади. Хабарларда: «Дунё ҳузурбахш нарсадир, ундаги энг яхши ҳузурбахш нарса солиҳа аёлдир», дейилган.

Эр ва хотин муносабатлари, бахтли, тотув ҳаёт кечириш йўллари, қандай қилса оиладаги келишмовчилик ва ихтилофларга барҳам бериш мумкинлиги ҳақида китоб ёзмаган, насиҳат қилмаган одам қолмаган ҳисоб. Шундай бўлса-да, бу масала ҳамиша долзарблиги, муҳимлигича қолиб келяпти. Чунки ҳар икки томон ҳам икки айрим жинсдаги, икки айрича феъл-атворли шахслар бўлгани учун, оила тинчлиги, тотувлиги ва муносабатлар уйғунлигини таъминлаш учун икковлари ҳам «мен»ларини, шахсий манфаатларини, худбинликларини бир четга суриб туришлари лозим. Оила саодатига эришиш учун муросага ўтишлари, эр-хотинлик одобларига қаттиқ риоя қилишлари зарур бўлади.

Пайғамбар алайҳиссалом суюкли қизлари Фотимаи Заҳрони турмушга бергач, уни ҳазрати Али хонадонига кузатаётганларида, бундай насиҳат қилганлар:

«Қизим, ўзингни ҳамиша озода тут, Роббингни зикр қил ва вужудингни сув билан покла. Эринг сенга боққанда хурсанд бўлсин. Кўзларингга сурма қўй, чунки у аёлларга зийнатдир. Бошингга зайтун мойидан сурт, чунки зайтун мойи суртган аёлга шайтон яқинлашмайди.

Эй Фотима, эринг сенга қараганида, кўзларингни юмма, токи муҳаббатинг кучайсин. Эринг бошқа тарафга қараган пайтда унинг юзига боқ, бу билан бир ой рўза тутганлик савобини оласан.

Эй Фотима, эринг сени ётоққа чақирганида рад этма. Бундай қилсанг, Аллоҳнинг лаънатига қоласан. Эй Фотима, яқинлик пайтида қувноқ бўл, токи эрингнинг муҳаббати ортиб, бошқага кўнгил қўймасин.

Эй Фотима, эрингнинг камчиликларини, айбини бировга айтма, бундай қилсанг, Аллоҳнинг, Пайғамбарнинг, фаришталарнинг ва эрингнинг нафратига учрайсан. Сен уй юмушларини бажар, эринг эса уйдан ташқаридаги ишларни қилсин. Эй Фотима, бу ўгитларни менга Жаброил сўзлади».


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Ижтимоий одоблар китобидан)



Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жинсий ожизлик араб тилида .анийн, дейилади ва аёлни истамайдиган эркакка ва эркакни истамайдиган аёлга нисбатан ишлатилади. Шаръий истилоҳда эса, жинсий олати давоми...

13014 05:00 / 15.02.2017
Арабларда кишиларнинг номлаш уч қисмга бўлинади. Агар ном мадҳ ёки мазаммат маъносини англатса лақаб бўлади. Агар ном Абу, Умму, Ибн ва Бинт сўзлари билан бошланса давоми...

9570 05:00 / 14.02.2017
Аллоҳ таоло .Эй Набий, жуфтларингга, қизларингга ва мўминларнинг аёлларига айт жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар. Ана ўша уларнинг танилмоқлари ва озорга давоми...

6923 05:00 / 03.03.2017
Юқорида ўтган сатрларда никоҳга тарғиб қилувчи баъзи далилларни ўрганиб чиқдик. Албатта, булардан ўзга далиллар ҳам кўп, лекин уларнинг ҳаммасини зикр қилишга давоми...

3675 05:00 / 15.02.2017