1445 йил 7 зулқаъда | 2024 йил 15 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Бу жумада мусулмон киши бажариши керак бўлган 8 та амал

16:05 / 24.05.2018 7056 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жума - ҳафта кунлари ичида энг яхшиси, Аллоҳ буни мусулмонлар учун хос кун қилди. Жума куни ҳар бир мусулмон учун ўзнинг байрами кириб келади, Аллоҳнинг раҳмат эшиклари кўпроқ очилади. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Жума – Қуёш чиққан кунларнинг энг яхшиси. Бу кунда Одам халқ қилинди ва шу куни жаннатга киргизилди. Ва шу куни Жаннатдан чиқарилди. Ва Қиёмат жума куни қоим бўлади. ” (Имом Термизий).  

Ҳар бир кун – Аллоҳники , лекин Жуманинг фазли ўзгача. Эртагаёқ солиҳ амаллар қилиш учун, бу имкониятни қўлдан бой берманг.

Жума намозига бориш ва хутбани тинглаш. Жума кунининг энг асосийси якка холда ибодатдан бир неча баробар улкан савоби бор, бу жамоат билан намоз ўқишдир.  Жума куни масжид сари босилган ҳар бир қадам учун катта катта ажрлар олинур, уни тарк қилиш эса ақлсизликдан ўзга нарса эмас. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Кундалик беш вақт намоз ва жумадан жумагача бўлган намоз барча гуноҳларга каффорат бўлади агар инсон гуноҳи кабираларни содир этмаган бўлса.”, дедилар. (Имом Термизий ривояти). “Ким жума куни ғусл қилиб (жунуб бўлганда қилинадиганидек) ва масжидга эртароқ аввалги вақтда борса, туя қурбонлик қилганни савобини олади. Иккинчи вақтда борган киши гўёки, сигир қурбонлик қилганни савобини олади, Учинчи вақтда борган киши гўёки, шохдор қўчқорни қурбонлик қилганни савобини олади. Тўртинчи вақтда борган киши гўёки, товуқни қурбонлик қилганни савобини олади.  Бешинчи вақтда борган киши гўёки, тухум садақа қилганни савобини олади.  Имом минбарга чиққанда, фаришталар хутбани тинглаш учун ҳозир бўлишади.” (Имом Бухорий, Муслим ва Термизий ривояти)

Садақа бериш. Аллоҳ бу кунни раҳматларига сероб қилди, бу кун бандаларини чексиз яхшиликлар билан сийлайди. Сиз ҳам Аллоҳга шукр сифатида эҳсон, садақалар қилинг. Дунёга берилиб мухтожларни бошқаларни эътибордан четда қолдирамиз, атрофдагиларга илтифот билан қаранг,  маслаҳат билан кўмаклашинг, ёрдам қўлини чўзинг, садақа беринг,  очни тўйдиринг.  Яхшилик қилишни турлари кўп. Шу каби хайрли ишларни айниқса Жума куни кўплаб қилинг.

Дунёга берилиб шукр қилишни унунтиб қўямиз. Ҳаётимизниг ҳар бир сониясида шукр қилишимизга Аллоҳ лойиқ Зот. Ҳаётингизда бир танаффус олинг ва дунё ишларини унутинг, Аллоҳ сизга берган неъматларни тадаббур қилинг ва қалбингизни самимий шукрона билан тўлдиринг.  Аллоҳга шукр, одамларга шукр кўринишида ҳам намоён бўлади, чунки одамларга ношукур Яратганга хам ношукур бўлади.

Қариндошчилик алоқаларини  боғланг. Иймон келтирган одамга қариндошлик алоқаларини боғлаш энг муҳим амаллардан ҳисобланади. Жумани шу алоқаларни боғлаш куни қилиб олинг ва бу ишни оилангиздан бошланг. Вақтингизни улар билан ўтказинг, уларга эҳсонлар қилинг, оилавий овқатланишлар уюштиринг. Қариндошларингизга телефон қилинг, улардан хол аҳвол, ишлари ҳақида сўранг, уларни меҳмондорчиликка таклиф қилинг, ўзингиз хам боринг. Дунё ишлари сизнинг алоқангизни совутиб,  узиб юборишига йўл қўйманг. Бу Исломда жуда муҳим масала.

Аллоҳдан Рамазонга етиш учун куч ва тансиҳатликни сўраш. Муборак Рамазон ойига етилганда, Рамазонни рисоладагидек ўтказишни, иймонни мустахкамлашни ва саломатликда ўнказишни ихлос билан дуоларда сўранг.

Дуо қилиш. Бу кунда кўпроқ дуо қилишга ҳаракат қилинг, истаган нарсангизни сўранг, чунки бу кунда бир соат борки унда Яратган Роббимиз дуоларимизни ижобат қилади. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Бу кунда белгиланган вақт бор, ва мусулмон банда шу вақтда ибодат қилиб, дуо қилиб бирор бир нарсани сўраса, Аллоҳ унга сўраган нарсани албатта беради”, деб қўллари билан бу вақтнинг жуда қисқа эканлигига ишора қилдилар. (Имом Бухорий ва муслим ривояти)

Тавба қилиш. Жума оқшомида Аллоҳ жаҳаннамдан олти юз минг кишини озод қилади. Тавба ҳар қандай вақтда ҳам муҳим, лекин жума кунидаги истиғфорни унутманг.

Набий саллололҳу алайҳи васалламга саловот айтиш.

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Жума кунларниг энг улуғи. Бу кунда менга саловотни кўпайтиринглар, сизнинг саловатингиз менга етказилади”, дедилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Гоҳида У Зот сенга тоат эшигини очади ва қабул эшигини очмайди. Гоҳида сенга гуноҳни тақдир қилади ва у У Зотга етишишга сабаб бўлади.Ушбу ҳикматда Ибн Атоуллоҳ давоми...

6508 16:21 / 29.04.2018
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Алҳамдулиллаҳи Роббил аламийн. Вассолату вассаламу ала Саййидина Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи тоййибийна тоҳирийн.Абу Саъид давоми...

3126 05:00 / 17.02.2017
Тамим Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Дин насиҳатдир,, дедилар..Ким учун, дедик..Аллоҳ учун, У Зотнинг Китоби учун, У давоми...

5356 20:12 / 09.11.2017
Исломнинг молдунё тўғрисидаги фалсафасидан келиб чиқиб, иқтисодий ислоҳотлар учун берадиган таклифлар1. Ер остиусти бойликларининг асл эгаси дея халқни эътироф давоми...

1942 19:00 / 22.12.2021
Аудиолар

121402 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42899 14:35 / 11.08.2021