1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рўзанинг уч даражаси

11:30 / 11 март 7414 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Руҳий тарбия устозлари барча амалларни ушбу қоида асосида баҳолайдилар. Мисол учун, тасаввуф китобларида «Рўза уч даражада бўлади, рўзанинг учта даражаси бор», дейилган. Биринчи даража – умум даражадаги, яъни оммавий рўза, авом халқнинг рўзаси. Иккинчиси – хосларнинг рўзаси, учинчиси – хосларнинг ҳам хосининг рўзаси. Ана шу рўзаларни гапириб боради-да, умумий рўза қорин ва фарз шаҳватини тийиш билан бўлади, дейди. Демак, қоринга ёки жинсий алоқага оид нарсалардан ўзини тийиш билан инсон омиларнинг рўзасини – умумий рўзани тутади. Мана шу маънода рўза очилишига сабаб бўладиган нарсаларни қилмаса, келтирмаса, рўзаси тугал бўлади, яхши бўлади, қабул бўлади.

Энди хосларнинг рўзаси қорин ва фарж шаҳватларидан ўзини тийиш билан бирга, зиёда равишда, кўз, қулоқ, оғиз, қўл, оёқ каби аъзоларини ҳам гуноҳ бўладиган нарсалардан тийиш орқали юзага келади, дейилади. Демак, хос рўза тутган одам фиқҳ китобларида, шариатда кўрсатилган рўза тутиш шартларидан юқори равишда кўзини ҳам гуноҳлардан рўза туттириши керак, оғзини ҳам гуноҳ гаплардан, сўзлардан, ғийбатдан, бўҳтондан, туҳматдан тийиш ила рўза туттириши керак. Қўлини ҳаромни ушлаш ёки уни истеъмол қилиш маъносида тийиб, қўлига ҳам рўза туттириши керак, оёғига ҳам, қулоғига ҳам, бошқасига ҳам.

Ана энди ўша умумдан юқори турадиган хосларнинг рўзаси ҳақида гап кетганда, мисол учун, Суфёни Саврий: «Ғийбат рўзани бузади», дейди. Ана шу ерда «Ғийбат рўзани бузади», дегани хосларнинг рўзасини тутиб, қорнининг, фаржининг шаҳватини тийиш билан бирга, кўзини ҳаромдан, оғзини ҳаромдан, қулоғини ҳаромдан, қўлини, оёғини ҳаромдан тийиб юрган одам ғийбат гап гапириб юборса ёки чақимчилик қилиб қўйса, ҳалиги хос рўзаси бузилади. Лекин ҳақиқий, Аллоҳ амр қилган фарз рўза бузилмайди, фақат савоби камаяди.

Мана бу тушунтиришсиз бир одам ўша тасаввуф китобларидан биттасини ўқиб бораётиб, у ерда хос рўза тўғрисида сўз кетаётган бўлса-ю, ичидан «Ғийбат рўзани бузади» деган сўз чиқиб қолса, «Ия, мен ғийбат қилиб қўйган эдим-ку. Ўтган йили ёки фалон пайтда фалончи ишни қилган эдим, демак, рўзам бузилибди-да, қазо рўзани тутишим керак экан-да», деган хулосага келмаслиги керак. Бу ердаги бузилиш омма рўзасининг бузилиши эмас, хос рўзанинг бузилишидир.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф  

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
...Рўзадорлиги эсидан чиқиб еб ичиб ёки жинсий яқинлик қилиб қўйса, рўзаси очилмайди. Аммо эсига тушиши билан дарҳол мазкур ишларни тўхтатиши шарт. Жинсий яқинлик давоми...

24853 05:00 / 11.01.2017
Рамазон нур ва гўзаллик ойи.Рамазон яхшилик ва поклик ойи.Рамазон гўзал хотиралар ойи.Рамазон Қуръон нозил бўлган ой.Унда минг ойданда яхши Қадр кечаси бор.Бадр давоми...

2866 05:00 / 14.01.2017
ҲАДИСИ ҚУДСИЙЛАРДАНИбн Ҳассосийядан розияллоҳу анҳу ривоят қилинган ҳадиси қудсийда ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар давоми...

3524 05:00 / 14.01.2017
Аллоҳ таоло Қуръони каримни Қадр кечасида нозил қилган. Қуръони каримда шундай мараҳамат қилинади .Ҳақиқатан Биз уни Қадр кечасида туширдик, Қадр сураси, 1оят. давоми...

3283 05:00 / 14.01.2017