1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман

09:05 / 14.06.2018 5334 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Аллоҳ таоло: «Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман.* Қаерда Мени эсласа, у билан биргадирман. Аллоҳ таоло бандасининг тавбасидан, сизлардан бирингиз саҳрода туясини йўқотиб, кейин топиб олганидаги хурсандчилигидан ҳам кўпроқ шод бўлади. Ким Менга бир қарич яқин бўлса, Мен унга бир зироъ яқин бўламан. Ким Менга бир зироъ яқин бўлса, Мен унга бир қулоч яқин бўламан. Ким Менга юриб келса, Мен унга чопиб бораман», деди»

Муттафақун алайҳ.

* Зироъ – қадимги узунлик ўлчовларидан бўлиб, ўрта бўйли одамнинг тирсагидан бармоқ учигача бўлган оралиққа қиёсан олинган. Зироъ бугунги ўлчовда 46,2 смга тўғри келади.

* Шориҳлар «гумонидаман» деган сўзни шундай изоҳлашган: «Бандам Мен ҳақимда яхши гумонда бўлиб, мағфиратимдан умидвор бўлса, кечираман. Раҳматимдан ноумид бўлиб, гуноҳга ботса, мени иқоб қилади, деб Мен ҳақимда бадгумон бўлса, жазолайман», деган маънода тушуниш мумкин. Умидвор бўлиш мусулмонга хос, ноумид бўлиш эса кофирга хос амалдир».

Изоҳ: Ушбу ҳадиси қудсий Аллоҳ таолонинг бандаларга нисбатан лутфу марҳамати ва илтифотининг намойишидир. Ҳадиси шарифдаги яқинлашиш ва ҳаракатланиш маънолари мажозий бўлиб, масофани эмас, маънавий муносабатни, маънан яқин бўлишни билдиради.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади..Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қанчадир арпа эвазига совутларини гаровга қўйганлар. Мен Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

2413 06:10 / 31.08.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ таоло бир кишига олтмиш ёшга етгунгача ажалини кечиктирса, узр учун ўрин давоми...

2969 08:10 / 09.02.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ кимга яхшиликни хоҳласа, уни бирор мусибатга мубтало қилади,, дедилар.Имом Бухорий ривоятлари.

2953 17:15 / 24.11.2017
Урва Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади.Эй опамнинг ўғли Ҳилол янги чиққан ойга қарардик, сўнгра яна ҳилолга қарардик, сўнгра яна ҳилолга қарардик, яъни, икки давоми...

2815 06:00 / 18.08.2018