1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Қачон Қиёмат қоим бўлса...

09:20 / 07.06.2018 3196 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон Қиёмат қоим бўлса, Аллоҳ таоло ҳар бир мусулмонга яҳудий ёки насронийни топшириб: «Мана бу сенинг дўзахдан қутулишинг учун бўлган гаровингдир», дейди», дедилар.

Бошқа ривоятларида келтирилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни мусулмонлардан иборат бўлган кишилар тоғлар каби гуноҳлар билан келишади. Аллоҳ эса уларнинг гуноҳларини мағфират қилади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Ҳадисдаги «Аллоҳ таоло ҳар бир мусулмонга яҳудий ёки насронийни топшириб: «Мана бу сенинг дўзахдан қутулишинг учун бўлган гаровингдир», дейди» каби маъно Абу Ҳурайрадан қилинган ривоятда ҳам келган. У қуйидагичадир: «Ҳар бир кишининг жаннатда ва дўзахда ўрни бордир. Агар мўмин жаннатга кирса, унинг дўзахдаги ўрнига кофир киради. Чунки кофир куфри билан ўша ерга мустаҳиқдир».

Ва яна ҳадисдаги «Қутулишинг учун бўлган фидоингдир» жумласининг маъноси – «Сен дўзахга киришга дучор бўлиб турган эдинг. Бу кофир сенинг жойингга кирди. Ва сен қутулдинг. Чунки Аллоҳ таоло дўзахни тўлдириш учун бир қанча миқдорни тайин қилган. Қачонки, кофирлар гуноҳ ва куфрлари сабабли дўзахга киришса, гўёки мусулмонлар ўрнига гаров қилиниб киришган бўлади». Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . ,. 6481. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБир киши .Эй Аллоҳнинг расули, менинг қариндошларим бор. Уларга силаи раҳм давоми...

1669 08:38 / 31.12.2018
. ,. .Суфён ибн Абдуллоҳ Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Мен .Эй Аллоҳнинг Расули, менга Ислом ҳақида бир гап айтингки, сиздан кейин у давоми...

1285 08:13 / 06.08.2019
. ,. . Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларидан чиқсалар, уч марта истиғфор айтар ва .Аллоҳумма давоми...

1333 08:09 / 10.12.2019
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Мадинанинг Ҳаррасида кетаётган эдим, Қаршимиздан уҳуд кўринди. давоми...

2870 07:40 / 18.07.2018