1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Йўқ! У синовдир

21:20 / 12.05.2018 4554 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Бас, қачонки инсонни зарар тутса, Бизга дуо қилур. Сўнгра унга Ўзимиздан неъмат берсак, «Албатта, бу менга илмим туфайли берилди», – дер. Йўқ! У синовдир. Лекин уларнинг кўплари билмаслар. »

Бу дунёда Аллоҳга ширку куфр келтириб, Ундан ўзгага илтижо қилиб, Аллоҳ зикр қилинганда, юраги сиқилиб, пешонаси тиришиб, Аллоҳдан ўзгалар зикр қилинганда шодланиб юрган инсонни қаранг!

«Бас, қачонки инсонни зарар тутса, Бизга дуо қилур».

Бошига мусибат тушса, бало-офат келса, ўшандай кимса ҳам сохта худоларига эмас, Аллоҳ таолога ёлворади. Чунки мусибат ва бало-офат режасиз келади, олдиндан ўйлаб, режа тузиб қўйиб бўлмайди. Оғир мусибат вақтида манманлик ва такаббурлик ҳам қолмайди, инсоннинг фитрати – соф табиати очилади. Инсоннинг фитратида эса Аллоҳ таолонинг ваҳдониятини тан олиш хусусияти бор. Шу боис, ҳар қандай инсон у қанчалик кофир, қанчалик мушрик бўлмасин, бошига мусибат тушиб, зарарга юз тутса, фақат Аллоҳ таолонинг Ўзига ёлворади.

«Сўнгра унга Ўзимиздан неъмат берсак, «Албатта, бу менга илмим туфайли берилди», – дер».

Аллоҳ таоло ундан зарарни олиб, унга яна тинчлик-омонлик ва офиятни берса, у эски ҳолатига қайтади. Аллоҳ берган неъматни, тинчлик-омонлик, офият ва яхшиликларни ўз илмим, ҳатти-ҳаракатим билан топдим, деб даъво қила бошлайди.

«Йўқ!»

«Йўқ!» Бу даъво нотўғри. У берилган неъматларни ўз илми туфайли топгани йўқ.

«У синовдир».

Унга берилган неъмат, қани, бу неъматга шукр қилармикан ёки ношукрлик қилармикан, деган синовдир.

«Лекин уларнинг кўплари билмаслар».

Натижада ўзларига берилган неъмат учун Аллоҳга шукр қилиш ўрнига, уни ундай қилиб топдим, буни бундай қилиб топдим, деб мақтаниб юради.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

(Тафсири Ҳилол китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Унинг олдида ҳам, ортида ҳам таъқиб қилувчилар бор. Уни Аллоҳнинг амри ила муҳофаза қилиб турурлар. Албатта, Аллоҳ бир қавмдаги нарсани, токи улар ўзларидаги давоми...

3499 21:36 / 10.04.2018

3993 17:04 / 08.01.2017
Доктор Манноъ Қаттон ўзининг .Қуръон илмлари ҳақида тадқиқотлар, китобида жумладан шундай деган .Қуръонни мусҳафда маълум бўлган Усмоний расмга мувофиқ ёзиш давоми...

2404 13:00 / 19.11.2021
Салафлар ndash Исломнинг аввали, яъни биринчи асрларида ўтган саҳобалар, тобеъинлар, табаъа тобеъинлар.Халафлар ndash салафлардан кейин келган мусулмонлар давоми...

3254 13:06 / 01.09.2020